Ҳиндистон Ўзбекистонга COVID-19га қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун зарур бўлган дори-дармонлар тақдим қилди

23.07.2020 11:06

ДEҲЛ?, 23 июль. /«Дунё» АА/. Ҳиндистон пойтахтидан Тошкентга «Uzbekistan Airways» АЖ авиакомпанияси самолётида инсонпарварлик юки етказиб берилди, деб хабар бермоқда  «Дунё» АА мухбири.

?нсонпарварлик ёрдами таркибига тиббий воситалар, жумладан COVID-19 инфекцияси билан касалланган беморларни даволашда самарали ҳисобланган 7 миллионга яқин таблеткани ўз ичига олган.

Дори-дармонлардан иборат юк Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси ва ушбу мамлакатнинг  Кимёвий маҳсулотлар ва ўғитлар вазирлиги қошидаги Фармацевтика саноати департаменти томонидан шакллантирилди.

Умумий оғирлиги 5 тоннадан ортиқ юк мамлакатимизнинг тегишли идораларига топширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net