Ҳиндистон сайлов комиссияси Ўзбекистон Президенти сайлови жараёни ва натижаларини эътироф этди

01.11.2021 19:22

ДЕҲЛ?, 1 ноябрь.  /«Дунё» АА/. Ҳиндистон сайлов комиссияси ўзининг расмий веб-сайтида Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида иштирок этган ушбу мамлакат делегацияси ташрифи якунлари бўйича пресс-релиз эълон қилди, деб хабар  бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси Сушил Чандра Президент сайловини кузатиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди» сарлавҳали ушбу пресс-релиз  ҳинд делегациясининг Ўзбекистон Президенти сайловидаги кузатувлари натижаларига асосланган.

Унда  Ўзбекистон Президенти сайлови янги қабул қилинган Сайлов кодекси қоидалари асосида ташкил этилгани ва жараёнлар халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътибор билан кузатиб борилгани қайд этилган.

Хусусан, материалда 2021 йил 21 октябрь куни Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси ва Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низомхўжаев ўртасида бўлиб ўтган учрашувга алоҳида эътибор қартилган. «Учрашувда сайлов тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси раиси Ҳиндистон томонига ташриф учун миннатдорлик билдирди», - дея таъкидланган материалда.

Қайд этилишича, учрашувда Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси Сушил Чандра икки мамлакат сайлов комиссиялари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари бўйича фикр билдирган. Бу борада ҳамкорлик тўғрисидаги тегишли меморандум имзолаш орқали ҳинд томони Ўзбекистон сайлов тузилмалари мутахассислари учун тренинглар ташкил этиш ва уларнинг малакасини оширишга тайёр эканлиги эътироф этилган.

Ўзбекистон сайлов қонунчилигига кўра, Президент сайлов натижаларига биноан 5 йил муддатга сайланиши қайд этилган. Мамлакат сайлов маъмурияти 3 бўғинли тизим асосида, яъни Марказий сайлов комиссияси, 14 та ҳудудий комиссиялар ва 10 760 участка сайлов комиссиялари биргаликда фаолият олиб боради. Ўзбекистонда овоз берувчи фуқароларнинг умумий сони 20 миллион атрофида бўлиб, ҳар бир сайлов участкасида энг кўпи билан 3 минг сайловчи рўйхатга олинади. 14-20 октябрь кунлари бўлиб ўтган муддатдан олдин овоз бериш жараёнида 421 минг 618 киши қатнашган, шу жумладан, 120 минг 524 киши хорижда овоз берган.

«Ҳиндистон сайлов комиссияси делегацияси сайловга тайёргарлик жараёнини кўздан кечириш, Ўзбекистон Марказий сайлов комиссияси томонидан кўрсатилган ташаббус ва чора-тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида 7- ва 14-сайлов округларига ташриф буюрди, - дея таъкидланади пресс-релизда. - Ушбу сайлов округларидаги сайлов участкалари фаолияти билан яқиндан танишиш орқали сайлов жараёнлари бевосита кузатилди.

Сайлов участкаларида сиёсий партиялар/номзодларнинг вакиллари, маҳалла намояндалари, кенг жамоатчилик фаолларининг ҳозир эканлиги эътироф этилди».

Ушбу пресс-релизда Сушил Чандра Ўзбекистонга ташрифи давомида Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси жамоаси билан учрашгани ва Ҳиндистон сайлов қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар хусусида ахборот бергани ҳақидаги маълумот ҳам ўрин олган.

Шунингдек, материалда Ҳиндистон сайлов комиссияси раиси Тошкент шаҳрида жойлашган Лал Баҳодур Шастри мемориалига ташриф буюриб, Ҳиндистоннинг иккинчи Бош вазири хотирасига ҳурмат бажо келтириб, унинг ҳайкали пойига гулчамбар қўйгани қайд этилган.

Ўзбекистоннинг Деҳлидаги элчихонаси маълумотига кўра, мазкур пресс-релиз асосида Ҳиндистоннинг «Times of India», «Hindustan Times», «ANI News», «NDTV», «The Tribune», «All India Radio» сингари етакчи оммавий ахборот воситаларида  туркум материаллар эълон қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net