Ҳиндистон Республикаси ташкил этилган кунга бағишлаб ушбу мамлакатнинг Тошкентдаги элчихонасида байрам кечаси ташкил этилди

27.01.2020 11:37

ТОШКЕНТ, 27 январь. /«Дунё» АА/. Байрам тадбири дипломатик ваколатхона биноси олдида Ҳиндистон Республикаси давлат байроғини кўтариш билан бошланди, дея хабар бермоқда «Дунё» мухбири.

Ҳиндистонда Республика куни (Republic Day) 1950 йил 26 январдан буён нишонланиб келинади. Шу куни мамлакат Конституцияси кучга кирган, унда Ҳиндистон суверен, демократик республика, деб эълон қилинди.

Ҳар йили Ҳиндистонда расмий байрам давлат байроғини кўтариш маросими билан бошланади. Ушбу байрам Деҳлида бўлгани каби штатлар марказларида ҳам катта тантана қилинади.

Пойтахтдаги тантаналар Деҳлидаги Раж-Пат кўчасида бошланиб, Президент саройидан Ҳиндистон дарвозасигача боради. Унда мактаб ўқувчилари, халқ раққосалари, оркестрлари иштирок этади. Шунингдек, ушбу кунда ҳарбий парад ҳам ўтказилади.

- Бугунги тантанада дипломатик ваколатхонамиз раҳбари Сантош Ях сўзга чиқди. У Президентимизнинг ушбу миллий байрамга бағишланган табригини ўқиб эшиттирди. Ушбу тадбирни Ўзбекистонда дўстларимиз орасида нишонланганимиздан мамнунмиз, - деди Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси маслаҳатчиси Шипра Гош.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net