Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистондаги Конституциявий ислоҳотлар кенг ёритилмоқда

30.06.2022 22:12

ДЕҲЛ?, 30 июнь. /«Дунё» АА/. Ҳиндистоннинг «Political Events» сиёсий-таҳлилий журнали ва «BW-BusinessWorld» онлайн-порталида «Ўзбекистонда мамлакат Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Political Events» сиёсий-таҳлилий журнали бош муҳаррири Моҳад Хан  қаламига мансуб мақолада Ўзбекистон Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича давом этаётган умумхалқ муҳокамалари батафсил таҳлил қилинган.

 Нашрда бугунги кунда бутун дунёда кескинлик ва рақобат ортиб бораётган бир шароитда дўстона ташқи сиёсат ва парламент демократиясини ривожлантириш, ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни янада яхшилаш зарурлиги англанган ҳолда, мамлакат Конституциясига кенг кўламли ўзгартиришлар киритиш таклиф қилингани таъкидланган. «Ушбу ўзгартишлар жараёнида мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан таъкидлаб ўтилган тўрт устувор йўналиш: инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати; “ижтимоий давлат” тизимини тўлиқ шакллантириш; эркин ва адолатли фуқаролик жамиятни ривожлантириш, жумладан маҳалла тузилмаси мавқеини янада ошириш; инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш, хусусан, давлат органлари фаолиятида очиқлик, ошкоралик ва ҳисобдорлик асосида бошқарувда самарадорликни таъминлаш каби қатор муҳим масалаларга алоҳида эътибор қаратилади», деб ёзади муаллиф.

Мақолада жорий йил 25 июнь куни оммавий ахборот воситаларида Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича Конституциявий қонун лойиҳасини эълон қилингани қайд этилган. «Мазкур лойиҳага кўра, асосий Қонуннинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартиш киритиш ҳамда 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда қўшиш таклиф этилмоқда. Лойиҳа 25 июнь - 5 июль кунлари умумхалқ муҳокамаси учун очиқ бўлади, - деб таъкидллайди ҳинд ОАВ. - Муҳокама натижалари Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилади, умумлаштирилади, тегишли таклифлар асосида лойиҳа янада такомиллаштирилиб, кейинчалик умумхалқ референдумига тақдим этилади».

Муаллиф Конституцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан, мамлакатда қулай ишбилармонлик ва инвестицион муҳитни таъминлаш, ҳалол рақобатни ҳимоя қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш учун шарт-шароитларни яратиш, иқтисодий-хўжалик фаолиятининг монополлашувига йўл қўймаслик, тадбиркорлар учун ҳар қандай қонуний фаолиятни амалга ошириш ва чекланмаган миқдорда фойда олиш ҳуқуқини бериш кабиларни ўз ичига олиши ҳақида маълум қилган.

Шунингдек, қонун лойиҳасида давлат органлари, давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, Олий Мажлиснинг ваколатларини кенгайтириш, қонун ижодкорлиги жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш ва бошқа муҳим ўзгаришларни кўзда тутувчи қоидалар назарда тутилгани қайд этилган.

Таъкидлаш лозимки, жорий йил 20 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашди ва конституциявий ислоҳотлар жараёнида тўртта устувор йўналишига эътибор қаратиш бўйича ўз фикрларини билдирди, дейди ҳинд журналисти.

«Улар инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, қадр-қиммати, дахлсиз ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш,  «Ўзбекистон – ижтимоий давлат» деган тамойилни мустаҳкамлаш, эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожлантириш ва  Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш масалаларидир», деб эътибор қаратади муаллиф.

Мақола интиҳосида «Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашувда Ўзбекистон Президенти Конституцияга ўзгартиш ва қўшимчаларни референдум йўли билан қабул қилиш масаласини ҳам кўриб чиқишни таклиф қилди», деб ёзади ҳинд нашрлари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net