Ҳиндистон компанияси Андижон вилоятига тиббий ҳимоя воситалари ва буюмларини тақдим қилди

09.08.2020 11:34

ДЕҲЛ?, 9 август. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Ҳиндистондаги элчихонасида ушбу давлатнинг " Ishan Group" компанияси раиси ва бошқарувчи директори Ракеш Шарма билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

"Ishan Group" жорий йилнинг июль ойида Андижон вилоятида ўзбекистонлик шериклар билан биргаликда «N-95» тиббий ниқобларини ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳасини амалга оширди. Айни пайтда Ҳиндистон компанияси ушбу маҳсулотларни экспорт қилишни бошлаш учун Британия компаниялари билан музокаралар олиб бормоқда. Бундан ташқари, гигиена маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани амалга ошириш ишлар олиб борилмоқда.

Музокаралар чоғида Р.Шарма мамлакатимизда фаолиятини кенгайтиришга қизиқиш билдирди. Хусусан, Ҳиндистон компанияси қизилмия илдизини қайта ишлаш ва фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан Хоразм вилояти сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантиришгача бўлган қатор муҳим лойиҳаларни биргаликда амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Лойиҳаларни атрофлича муҳокама қилиш учун Хоразм вилояти ҳокимлиги, тегишли вазирликлар ва Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчихонаси вакиллари иштирокида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида келишувга эришилди.

Ҳиндистонлик инвестор карантин чекловлари юмшатилгач Ўзбекистонга боришини, Андижон ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларида илгари эришилган келишувлар ва қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича музокаралар олиб боришини айтди. Шу билан бирга, у ўз делегацияси таркибига Ўзбекистон иқтисодиётининг турли соҳаларига сармоя киритишга қизиққан қатор ҳинд компаниялари раҳбарларини киритишни режалаштираётганини маълум қилди.

Учрашув давомида Р.Шарма Андижон вилоятида коронавирус инфекциясининг тарқалишига қарши курашишга кўмаклашиш мақсадида ҳимоя воситалари ва тиббий буюмлардан иборат беғараз ёрдамни вилоят ҳокимлиги мутасаддиларига топшириш истаги ҳақида маълумот берди.

Р.Шарма инсонпарварлик ёрдамини элчихонамизга топширди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net