«Ҳамдўстлик – 2020» Ўзбекистон-Тожикистон ўқув машғулоти юқори даражада ўтказилди

16.03.2020 20:04

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирликлари ҳамкорлигидаги антитеррор махсус-тактик ўқув машғулоти юқори даражада ўтказилиб, ўз ниҳоясига этди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири Мудофаа вазирлиги манбасига таяниб.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг махсус операция кучлари вакиллари ва Тожикистон Мудофаа вазирлигининг турли бўлинмаларидан иборат бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар иштирок этди.

Ўқув машғулотининг асосий кунига қадар ҳар икки давлат ҳарбийлари кунига икки мартадан тайёргарлик машқларини ўтказди. Машқ мобайнида икки давлат ҳарбий хизматчилари ўртасида малака алмашинуви йўлга қўйилиб, Тожикистон ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон бўлинмалари ва ҳарбий техникаларининг амалий ҳаракатлари юқори баҳоланди.

Ҳамкорликдаги ўқув жараёнини Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва Тожикистон Республикаси мудофаа вазири Шерали Мирзо, бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар кузатиб борди.

Шундай қилиб, Тожикистон Республикасининг Хатлон вилоятида жойлашган «Фахробод» дала ўқув майдонида бўлиб ўтган ҳамкорликдаги антитеррор ўқув машғулоти режасига кўра, чегарани бузиб ўтган ноқонуний қуролланган тузилмалар ҳужумини қайтариш мақсадида аввал вакилларимиз томонидан ҳаво разведкаси ўтказилди, шундан сўнг аниқланган шартли душманнинг ҳаракатланаётган нуқтасига қарата авиация зарбалари берилди. Чегарага уюштирилган мазкур ҳужумни қайтаришда Тожикистон Республикасининг Ҳаво ҳужумидан мудофаа ва Ҳарбий ҳаво кучлари ҳамда Давлат миллий хавфсизлик комитети Чегара қўшинлари қатнашди.

Ўқув якуни муносабати билан саф тортган икки давлат ҳарбий хизматчилари Ўзбекистон ва Тожикистон мудофаа вазирлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Ҳар икки давлат мудофаа вазирлари мазкур ўқув машғулотлари мамлакатларимиз армияларининг жанговар қудратини оширишини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири ташриф давомида дала ўқув майдонида ҳарбий хизматчиларимиз учун яратилган шароитлар билан танишди.

Шуни таъкидлаш жоизки, махсус-тактик ўқувда ҳарбий хизматчиларимиз иштирок этган тактик эпизодлардаги икки давлат орасида амалга оширилган ҳамкорликдаги ҳаракатлар Тожикистон Республикаси мудофаа вазири томонидан юксак баҳоланди. Шу билан ўқув машғулоти ўз ниҳоясига етди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net