Ҳакимжон Зокиров: Ўзбекистон ўз келажагини мустаҳкам асосларда яратишни мақсад қилган

29.01.2020 10:12

СЎҒД, 29 январь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида барча соҳалар қатори таълим тизимини ислоҳ қилиш бўйича ҳам қатор ташаббуслар илгари сурилган.

Тожикистоннинг Сўғд вилояти Ўзбеклар маънавият ва маърифат маркази ходими Ҳакимжон Зокиров “Дунё” АА мухбири билан суҳбатда Мурожаатномада таълим соҳасини ислоҳ қилиш бўйича белгиланган мақсадлар аҳамиятига алоҳида тўхталди.

– Ён қўшни – жон қўшнининг ютуғи – бизнинг ҳам қувончимиз, - дейди у. - Шу маънода, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси Тожикистон фуқароларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Унда мамлакат тараққиётининг барча жабҳалари қамраб олинган. Хусусан, Мурожаатномада таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилди.

Дунёнинг тараққий этган давлатларида таълим тизимига катта маблағ ажратилади, эътибор билан ёндашилиб, миллий стратегиялар белгиланади. Бунга АҚШ, Германия, Япония, Хитой, Жанубий Корея каби давлатларни мисол келтириш мумкин.

Таъкидлаш жоиз, айни шу давлатлар бугун электроника, замонавий технологияларни ишлаб чиқариш, ҳаётга жорий этишда етакчи. Эришилган ютуқлар замирида таълимдаги ўзига хос ёндашув ва истиқболли мақсадлар рўёби сабаб бўлаётгани, шубҳасиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг боғча ёшидаги болаларни мактабгача таълим билан қамраб олиш даражасини жорий йилда 60 фоизга етказиш, ушбу мақсадларга шу йилнинг ўзида бюджетдан қарийб 1,8 триллион сўм маблағ ажратиш қарори Ўзбекистон ўз келажагини мустаҳкам асосларда яратишни мақсад қилганини кўрсатди.

Мурожаатномада мактаб қурилиши, мавжудларини капитал таъмирлашга катта эътибор қаратилгани ҳам муҳим жиҳатдир. Биз бу каби янгиланишлар бўсағасида турган қўшни ва ҳамкор Ўзбекистонга муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net