Green Aral Sea – Орол денгизи тубини кўкаламзорлаштириш краудфандинг ташаббуси

13.03.2020 12:56

ТОШКЕНТ, 13 март. /«Дунё» АА/. «Wyndham Тошкент» меҳмонхонасида БМТ Тараққиёт дастурининг Орол денгизи қуриган тубини кўкаламзорлаштириш учун краудфандинг пилот платформасини яратиш бўйича Концепция лойиҳаси тақдимоти бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири ?нновацион ривожланиш вазирлиги манбасига асосланиб.

Ушбу Концепцияни ҳамкорликда амалга ошириш юзасидан келишув лойиҳаси тайёрланган бўлиб, ушбу жараёнда БМТ Тараққиёт дастури ҳамда мамлакатимиз вазирлик ва идоралари вакиллари иштирок этди.

Лойиҳа бўйича БМТ Тараққиёт дастури томонидан краудфандинг платформаси бўйича тўпланган билимларни келгусида Оролбўйи халқаро инновация марказига тақдим этиш кўзда тутилган. Краудфандинг платформаси бирламчи босқичда миллий ва хорижий компаниялар томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

– БМТ Тараққиёт дастури кўмагида «Оролбўйи – экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди» концепциясини рўёбга чиқариш устида иш олиб боряпмиз, – деди инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Азимжон Назаров. – Айни пайтда Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш учун краудфандинг пилот платформасини яратиш концепсиясини биргаликда амалга оширишга қарор қилдик.

Ўзбекистон Республикаси ?нновацион ривожланиш вазирлиги, хусусан, Орол денгизининг қуриган тубини кўкаламзорлаштириш ташаббуси учун краудфандинг орқали молиялаштириш механизмини ишга тушириш ва мувофиқлаштиришга кўмаклашади. Ушбу платформа чет эл фуқаролари ва халқаро корпорациялар маблағларини жалб қилиш учун шароит яратади.

Маълумот ўрнида, краудфандинг – маблағ тўплаш мақсадида инсонлар ва жамоаларнинг кўнгилли бирлашишини англатади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net