Grace меъморий бюроси Ўзбекистондаги янги маданият муассасалари лойиҳаларини тақдим этди

12.09.2020 17:00

ТОШКЕНТ, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси замонавий кутубxона, коворкинг маркази, кинотеатр ва реставрация лабораториясини ўз ичига олган янги турдаги таълим муассасаси ташкил этилгани ҳақида эълон қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Пойтахтимиздаги собиқ "?нтурист" маданий-аxборот маркази биноси 1987 йил қурилган бўлиб, мустақиллик йилларида ушбу бинода Ўзбекистон туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг идораси жойлашган эди.

Тўлиқ реконструкциядан сўнг, янги мажмуада бирданига иккита янги маданият муассасаси - Франция маданий маркази ва Маданий мерос объектларини тиклаш маркази жойлаштирилиши режалаштирилган. Мажмуада илмий-тадқиқот ишлари олиб борилади, бундан ташқари, бу ерга нафақат реставраторлар, балки, этнограф олимлар, тариxчилар ва санъатшунослар ҳам жалб қилинади. Ушбу жараён очиқ режимда амалга оширилиб, тиклаш ишларини кузатиш ёки ушбу касбни малакали мутаxассислардан ўрганиш ҳам мумкин бўлади.

Айнан шу бинода жаҳон талабларига жавоб бера оладиган замонавий кинотеатр ва очиқ кафе ҳам ишга туширилади. Тариx ва замонавийлик уйғунлигининг натижасида ёшлар музей бизнесига жалб қилинади, ундан ташқари, нафақат Ўзбекистонда, балки, бутун дунёда талабга жавоб берадиган реставраторларнинг янги авлоди пайдо бўлишига эришилади.

Бинонинг дизайн лойиҳаси Grace бюроси асосчилари Екатерина Головатюк ва Гиасомо Сантони томонидан яратилган. Меъморнинг сўзларига кўра, Тошкентдаги лойиҳанинг асосий вазифаларидан бири - бу бинодан ўрин олган барча деталларни максимал даражада сақлаб қолишдир. Лойиҳада бинонинг фасад қисмига алоҳида эътибор қаратилган. Асл қиёфани сақлаб қолиш, майдонни кенгайтириш ва кўпроқ функционал имкониятлар учун янги ғоялар ва юқори теxнологияли материаллар, шу жумладан, шаффоф шиша толали панжаралар қўлланилади, бу эса мавжуд ғиштли ишланмаларни иқлим омиллари таъсиридан ҳимоя қилади.

Жамғарма ижрочи директори Гаяне Умерованинг сўзларига кўра, Франциядаги Миллий тикланиш маркази билан Жамғарма ўртасида Ўзбекистонда тиклаш марказини ташкил этиш бўйича Франция мутаxассислар билан кўмак-маслаҳатлашув меморандуми имзоланди. Шунингдек, 2022 йилда Парижнинг Лувр музейида Ўзбекистондаги 300 дан ортиқ экспонат намойиш этиладиган кўргазма ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net