Германиянинг паррандачилик бўйича тажрибаси ўрганилди

21.02.2021 14:36

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 21 февраль. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, унга етакчи хорижий давлатлар тажрибасини кенг жалб этиш доирасида Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши билан ҳамкорликда Германияда мазкур соҳада фаолият юритиб, тажриба тшплаган ватандошимиз, “LSL Rhein-Main GmbH & Co. KG” компанияси  менежери Нуриддин Умиров иштирокида вебинар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-анжуманда республикамизнинг турли вилоятларидан Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши аъзолари, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳамда Самарқанд ветеринария медицинаси институти Тошкент филиали профессор-ўқитувчилари ва талабалари иштирок этди.

?жтимоий тармоқлар – zoom, youtube ва facebook орқали тўғридан-тўғри намойиш этилган тадбирда, асосан гўшт учун етиштириладиган товуқнинг “бройлер” зоти, уни боқиш шароитлари ва техникаси, озиқлантириш рациони юзасидан батафсил маълумотлар берилди.

Ўз навбатида, мамлакатимизда паррандачилик соҳасини ривожлантириш, унга Германия тажрибасини жалб этиш юзасидан юртимиз илмий-тадқиқот институтлари вакиллари билан фикр алмашилди.

Жонли онлайн-мулоқот давомида тажрибали ватандошимиз иштирокчиларнинг турли саволларига жавоб бериб, Ўзбекистонда маҳаллий ва саноат миқёсида паррандачиликни ривожлантириш юзасидан аниқ таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбир давомида, шунингдек, келгусида Ўзбекистон ёш фермерлари кенгаши ва Германияда паррандачилик соҳасида бой тажрибага эга бўлган ватандошларимиз иштирокида ушбу соҳага янги кириб келаётган ёшларимизни қўллаб-қувватлашга йўналтирилган лойиҳалар, хусусан кичик хажмдаги амалий лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича “Ғоялар инкубатори” ҳамда соҳа бўйича замонавий кўникмалар берувчи ўқув курслари ташкил этиш муҳокама этилди.

Ўтказилган вебинар билан https://youtu.be/_ioWCHlKVVM  ҳаволаси орқали батафсил танишиш мумкин.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net