Германиянинг “Gala” ва “LUXIDERS” журналларида Ўзбекистон ипаги ҳақида мақолалар чоп этилди

08.06.2020 13:15

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 8 июнь. /“Дунё” АА/. Германиянинг “Gala” ва “LUXIDERS” журналларида “Орзуингиздаги ягона ва бетакрор матолар нусхаси” ва “Belle Ikat, боқийликка дахлдор бетакрор мато” номли ўзбек ипагига бағишланган мақолалар чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мақолаларда мамлакатимизнинг Германиядаги Бош консуллиги “Belle Ikat” дизайнерлик уйи билан ҳамкорликда ўзбек ипакчилиги салоҳиятини дунёга танитиш ва ипак матоларини Европа бозорига экспорт қилишни қўллаб-қувватлаш борасида амалга ошираётган ишлар ўз аксини топган.

Европа ва Россияда қарийб 2,5 миллион ўқувчига эга журнал ўз саҳифасида ипак матолар ҳақида маълумот беради. Нашрда Манҳайм шаҳрида асос солинган “Belle Ikat” дизайнерлик уйида Ўзбекистоннинг бетакрор ипак маҳсулотларидан замонавий кийимлар яратилаётгани таъкидланади.

“?нсон меҳри йўғрилган бундай ўзига хос ва бетакрор безакларга эга матони фақатгина қўл меҳнати билан яратиш мумкин. Айнан шунинг учун ушбу матолардан тайёрланадиган кийимлар бир нусхада бўлади”, дея қайд этилади мақолада.

Немис мода оламидаги яна бир “LUXIDERS” журнали эса адрас ва атласдан тикилган хотин-қизларнинг бетакрор ва ранг-баранг кийимлари фотосуратлари билан безатилган. Унда  “Belle Ikat” дизайнерлик уйи раҳбари ?забелла Штадлер Ўзбекистонга илк сафари ва ўзи учун ўзбек ипагини кашф этгани ҳақида қизиқарли интервью чоп этилди.

“Тошкент халқаро сайёҳлик ярмаркасига ташрифим давомида ўзбек халқининг маданияти, ҳунармандларнинг қўл меҳнати билан яратилган маҳсулотлар ва меҳмондўст ўзбек халқи менда ажойиб таассурот қолдирди. Саёҳатдан ўзим билан бир неча кийимлик ипак матолар олиб келган эдим. Уларни нима қилишни кўп ўйладим ва менда ажойиб фикр туғилди, яъни бетакрор ўзбек адрасидан Ғарб модаси услубда кийимлар тиктирдим. Шу тарзда “Belle Ikat” модалар уйи ғояси дунёга келди”.

Мақолада, шунингдек, Марғилон ипак фабрикасида тўқилган матолардан Буюк ипак йўлидаги гўзал шаҳар “Самарқанд” номи билан аталувчи янги мавсумий тўплам яратилгани ва унинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида сўз боради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net