Германиялик халқаро кузатувчи: Тошкент ва Бухоро шаҳарларида сайлов жараёнини кузатаман

23.10.2021 14:21

ТОШКЕНТ, 23 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатимизга келган «Германия-Ўзбекистон» дўстлик жамияти раиси Колин Дюркоп «Дунё» АА мухбирига берган интервьюсида сайловолди таассуротлари билан  ўртоқлашди.

- Ўзбекистон Президенти сайловида халқаро кузатувчи сифатида мамлакатингизга келдим. Кузатув фаолиятим учун Тошкент ва Бухорони танладим.

Бухорода овоз беришга тайёргарлик жараёнини кузатиш имкониятига эга бўламан. Тошкентда эса бевосита овоз бериш куни бўлиб, сайлов жараёнини кўраман. Шунингдек, сайловчиларнинг овозларини санаш жаораёнида ҳам иштирок этишни режалаштирганман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net