Германиядаги бир гуруҳ ватандошлар Ташқи ишлар вазирлиги ташаккурномаси билан тақдирланди

12.09.2020 16:54

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 12 сентябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаб, камарбаста бўлаётган бир гуруҳ ватандошлар ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси тақдимотига биноан Ташқи ишлар вазирлиги ташаккурномалари билан тақдирланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мукофотланган юртдошларимиз орасида Германия-Ўзбекистон дўстлик жамияти директори Оксана Тен, «JD-East» компанияси раҳбари Жонибек Жонибеков, Франкфурт-Майн шаҳридаги «Ҳумо» Германия-Ўзбекистон маданий жамияти раҳбари Бегойим Содиқова бор.

Ташқи ишлар вазирлиги ташаккурномалари Ўзбекистоннинг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ватандошларга тантанали тарзда топширилди.

Юртдошларимиз Ўзбекистон – Германия муносабатларининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб, тарихимиз ва миллий маданиятимизни Европада кенг тарғиб қилиб келмоқда, ватандошлар орасида маданий ва миллий анъаналаримизни сақлашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этмоқда. Шунингдек, коронавирус пандемияси даврида уларнинг мамлакатимизда ижтимоий ёрдамга муҳтож оилаларга  кўрсатаётган инсонпарварлик кўмаги алоҳида эътиборга лойиқ.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net