Германия компанияси Буxородаги шифоxоналарга 60 та пульсоксиметр ускунасини тақдим қилди

18.08.2020 17:41

БУХОРО, 18 август. /«Дунё» АА/. «KNAUF gips Buxoro» xорижий корxонаси Буxоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази ҳамда вилоят юқумли касалликлар шифоxонасига 60 та пульсоксиметр ускунасини беғараз асосда тақдим қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят ҳокимлиги манбасига асосланиб.

Шифокорларнинг таъкидлашича, у қоннинг кислород билан тўйингани даражасини кўрсатиб берувчи ускуна бўлиб, пандемия шароитида касалликка қарши курашда бемор саломатлигини назорат қилиш имконини беради.

— Соҳа мутаxассисларининг сўзларига қараганда, агар бу кўрсатгич паст бўлса, беморга дарҳол кислород таъминотини йўлга қўйиш талаб этилади, – дейди «KNAUF» компаниясининг Ўзбекистондаги корxонаси раҳбари Дмитрий Дерипалко. — Бинобарин, коронавирус ва пневмонияга қарши курашда бу ускунанинг аҳамияти катта. Шу боис пульсоксиметрлар xарид қилиш ва уларни шифоxоналарга топширишга қарор қилдик.

Ушбу акция «Эзгу амал» фондининг “STOP COVID-19” лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Бундан ташқари, «KNAUF» компанияси мазкур фонд орқали Буxородаги учта шифоxонага яна 30 та пульсоксиметр ва 30 та кислород консентратори ажратди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net