Гендер тенгликни таъминлашнинг долзарб масалалари муҳокамасига бағишлаб онлайн семинар ўтказилди

15.05.2020 17:16

ТОШКЕНТ, 15 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида «Гендер экспертизасига қўйиладиган асосий талаблар» мавзусида онлайн семинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири парламент юқори палатаси Ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Тадбир Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг “Давлат бошқарувида ва ижтимоий-сиёсий ҳаётда хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш” лойиҳаси билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Унда Сенат аъзолари ва девони масъуллари, малакали мутахассислар иштирок этди. 

Онлайн семинарда Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низом тўғрисида сўз юритилди.

Жумладан, унга мувофиқ жамиятдаги барча соҳаларни тартибга солувчи қонун ва қонуности ҳужжатлари лойиҳалари гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади. Бу эса ҳужжатларнинг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатларини таъминлаш мақсадларига хизмат қилади.

Семинарда ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, халқаро умумэътироф этилган меъёрлар ҳамда “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонун, ушбу йўналишдаги масалаларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказилиши юзасидан тушунтириш берилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net