Гендер тенглик масалаларига бўйича Ўзбекистон тажрибаси Париж форумида тақдим этилди

03.07.2021 12:22

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати Раиси, Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила  Норбоева Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилган гендер тенглик масалаларига бағишланган «Тенглик авлоди» халқаро форумида  иштирок этди ва нутқ сўзлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Парламент юқори палатаси маълумотига кўра, фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда Франция ва Мексика раислигидаги «БМТ-Аёллар» тузилмаси томонидан ўтказилаётган онлайн-тадбирда хорижий давлатлар раҳбарлари, жаҳон парламентлари, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти вакиллари, ёш етакчилар ва хусусий сектор вакиллари қатнашмоқда.

Ўзбекистон гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси раиси Танзила  Норбоева ўз чиқишида сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда  хотин-қизларнинг иштироки ҳақида сўз юритди. Ўзбекистонда хотин-қизлар ҳолатини яхшилаш учун қонунчилик базаси яратилгани, 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш стратегияси тасдиқлангани таъкидланди.

Шунингдек, аёлларни раҳбарлик лавозимларига кўтариш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, бандлигини таъминлаш ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан давлат томонидан ҳимоя қилиш бўйича мақсадли ишлар олиб борилмоқда, муҳтожларни уй-жой билан таъминлаш дастури амалга оширилмоқда.

Форум иштирокчилари зўравонликнинг олдини олиш, меҳнат соҳасида ҳуқуқлар ва адолатни, репродуктив саломатликни таъминлаш, технологиялар ривожланиши нуқтаи назаридан гендер тенглик, таълим олиш имкониятлари ва бошқа масалаларни муҳокама қилди. Бундан ташқари, «Тенглик авлоди: хотин-қизлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тенг ҳуқуқли келажак» кампанияси доирасида 2030 йилгача гендер тенгликка эришиш бўйича аниқ чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. Гендер тенгликка эришиш учун аниқ ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш белгилаб олинди.

Тадбир доирасида 100 дан ортиқ виртуал тадбир ўтказилади ва уларнинг якунида «Ҳаракатлар коалицияси: Гендер тенгликни тезлаштириш дастури» қабул қилинади.

«Тенглик авлоди» форумида кўп қиррали ҳаракатлар коалициялари яратилди, гендер зўравонлик, иқтисодий адолат, репродуктив ҳуқуқлар ва саломатлик, иқлим соҳасида адолатни қўллаб-қувватлаш учун хотин-қизлар фаолияти, технологиялар ва инновациялар, феминистик ҳаракатлар ва етакчилик бўйича аниқ ва ўлчанадиган натижаларга беш йил ичида эришиш учун улар ҳукуматлар, фуқаролик жамияти ҳамда хусусий секторни бирлаштиради.

Коалицияларга 30 га яқин мамлакат ва 70 дан ортиқ турли тузилма, шу жумладан БМТ агентликлари, фуқаролик жамияти муассасалари, ёшлар уюшмалари, хусусий компаниялар ва давлат хайрия ташкилотлари, бирлашган коалициялар қўшилган.

Ҳаракатлар коалицияси доирасида Ўзбекистон хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш, репродуктив саломатликни мустаҳкамлаш ва гендер зўравонликни бартараф этиш мажбуриятини ўз зиммасига олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net