Фредерик Старр: Ўзбекистон ташқи дунё билан ҳеч қачон кузатилмаган кенг ва яқин алоқалар ўрнатди

17.11.2021 17:27

ВАШ?НГТОН, 17 ноябрь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё ва Кавказ институти (АҚШ) раиси Фредерик Старр Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий кенгаш саммитидаги иштироки ва ташаббусларига доир ўз фикр-мулоҳазаларини “Дунё” АА билан ўртоқлашди.

– Ўзбекистон сўнгги йилларда ўз имкониятларидан самарали фойдаланишда қўшни давлатлар билан алоқаларга алоҳида эътибор бериб келмоқда. Мамлакат мураккаб минтақавий муносабатлар даврини босиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев даврида эшиклар очилди ва Ўзбекистон ташқи дунё билан ҳеч қачон кузатилмаган кенг ва яқин алоқалар ўрнатди. Президент Шавкат Мирзиёевнинг Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитидаги илгари сурган туркий давлатлар билан алоқани кенгайтириш таклифи ҳам муҳим қадам бўлди. У шунингдек, ушбу алоқаларни туркий бўлмаган халқлар билан ҳам кенгайтиришни таклиф қилгани аҳамиятлидир.

Асосийси, Ўзбекистоннинг ушбу ташкилотдаги иштироки Каспий денгизи атрофидаги давлатлар билан конструктив алоқалар учун янги имкониятлар эшигини очади. ?шончим комилки, Каспий минтақасининг Ўзбекистон учун очилиши, мазкур минтақа, Туркия ва Европа давлатлари билан алоқаларининг мустаҳкамланишига хизмат қилади. Демак, бу ўз навбатида Ўзбекистон учун жуда муҳим имкониятлар эшиги очилишини англатади.

Мен Ўзбекистон Президенти ва халқини самимий табриклаган ҳолда, Марказий Осиё давлатлари ўртасида ҳамкорликни таъминлаш ва ривожлантириш учун минтақанинг ўзида ҳам янги тузилмалар яратилишига қаратилган янги оламшумул қадамларни интиқлик билан кутиб қоламан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net