Франциялик экспертлар: Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистон ташаббусларини қўллаб-қувватлашига ишонамиз

23.09.2020 13:08

ПАР?Ж, 24 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси умумсиёсий мунозараларидаги иштироки, шунингдек, илгари сурилган муҳим халқаро ташаббуслар Франция экспертлари ҳамжамияти вакиллари томонидан қўллаб-қувватланмоқда.

Эммануэль Дюпюи, Европа истиқбол ва хавфсизликни ўрганиш институти президенти:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги нутқи билан танишиб чиқдим. Давлат раҳбари унда қатор таклифларни илгари сурди. Афғонистондаги француз кучлари қўшма бўлинмаси собиқ сиёсий маслаҳатчиси сифатида Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича халқаро ҳамкорликнинг янги шаклини яратиш ташаббуси – БМТ қошида доимий қўмита тузиш масаласи муҳим, деб ҳисоблайман.

БМТ ҳузурида доимий қўмита тузиш ташаббуси Афғонистон муаммосини ҳал қилиш Марказий Осиё мамлакатлари учун жуда муҳимлиги, шунингдек, ушбу мамлакатда тинчликни ўрнатишда минтақа давлатларининг ўрни ва роли муҳимлигини яна бир бор тасдиқлайди. Янги шакл, шубҳасиз, афғон муаммосини ҳал қилиш учун қулай шароит яратади.

Айни пайтда “Толибон” ҳаракати иштирокида афғонлараро музокаралар давом этмоқда. Тинчлик ўрнатиш учун сиёсий музокаралар етарли эмас, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш орқали иқтисодиёт ва инфратузилмани тиклаш зарур. Ушбу йўналишда Афғонистоннинг қўшни давлатлари, хусусан, Ўзбекистон муҳим ўрин тутади. Умид қиламанки, доимий қўмита фаолияти глобал молиявий маблағ ва имкониятларни жалб қилиш, шунингдек, Афғонистон суверенитетини мустаҳкамлаш учун ижобий туртки беради.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон раҳбарининг Марказий Осиё давлатларининг Терроризмга қарши глобал стратегиясини амалга оширишга бағишланган қўшма ҳаракатлар режаси 10 йиллигига бағишланган Халқаро анжуман ўтказиш таклифи ўз вақтида илгари сурилган долзарб ташаббусдир. Ушбу тадбир барча мамлакатлар, хусусан, Марказий Осиё мамлакатларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, Афғонистонда тинчлик ва барқарорликни тиклаш бўйича ягона ёндашувларни ишлаб чиқишга имкон беради.

Эътиборимни тортган яна бир ташаббус – бу COVID-19 пандемиясига қарши курашда самарадорлиги исботланган минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш масаласидир. Ушбу ташаббус Орол фожиаси муаммосини ҳал қилиш учун зарур ҳаракатларни амалга оширишга имкон беради. Жаҳон ҳамжамияти Ўзбекистоннинг ушбу йўналишдаги ташаббусларини қўллаб-қувватлашига ишонамиз.

Никола Бушу, Барқарор инвестициялар бўйича Катта Париж альянси президенти:

– Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан Оролбўйи минтақаси учун ?нсон хавфсизлиги бўйича кўп томонлама шериклик асосида Траст жамғармаси ташкил этилганига икки йил тўлди.

БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида Оролбўйи минтақасини "Экологик инновациялар ва технологиялар ҳудуди" деб эълон қилиш бўйича махсус резолюцияни қабул қилиш ҳақидаги Ўзбекистон раҳбарияти ташаббуси кўп жиҳатдан муҳим экани билан ўз вақтида илгари сурилди, дейиш мумкин. Чунки бу – Ўзбекистоннинг минтақани тиклаш бўйича узоқ муддатли фаолиятини англатади. ?нновациялар, биологик хилма-хиллик ёки камбағалликни камайтириш билан боғлиқ масалалар резолюцияда бир вақтнинг ўзида кўриб чиқилмоқда.

Кейинги қадам, шубҳасиз, ушбу резолюцияни қабул қилиш бўйича музокаралар бўлади. ?шончим комилки, бугун бизга Орол денгизи минтақасини янада ривожлантиришга ҳисса қўшадиган шундай кучли ёндашув зарур.

Фикримча, ушбу резолюцияни амалга оширишда уч томонлама имконият мавжуд.

Биринчидан, жорий йил биологик хилма-хиллик учун муҳим йил ҳисобланади. Боиси биологик хилма-хиллик ва экотизимларни сақлаб қолиш билан боғлиқ протокол 2020 йилдан кейинги муддат учун қайта кўриб чиқилмоқда. Шубҳасиз, Орол денгизи масаласи ва унга тегишли чоралар ушбу нуқтаи назардан мазкур йўналишга тўлиқ мос келади.

?ккинчидан, COVID-19 пандемияси инқирози шароитида Барқарор ривожланиш мақсадларини имкон қадар тезкор бажаришга чақириқдир. Бунга сув ресурсларидан фойдаланиш, озиқ-овқат таъминоти, барқарор шаҳарлар учун инфратузилмани ривожлантириш кабилар киради. Таълимни ривожлантириш ва камбағалликни камайтириш Орол денгизи минтақасини тиклашнинг устувор йўналишларига киритилган.

Учинчидан – шаҳарлар ривожланишига бўлган эътибор. Мўйноқ ёки Нукус бўладими, менинг фикримча, уларнинг ривожланиши билан боғлиқ масалалар миллий ва халқаро стратегия доирада ҳал этилиши керак. Бу нафақат ушбу шаҳарлар учун муҳим, балки автомобиль ва темир йўл транспорти, энергетика соҳаларида, ва, албатта, тупроқ шўрланиши, қурғоқчилик ва денгизнинг қуриши таъсирида бўлган қишлоқ жойларини ривожлантириш бўйича йирик лойиҳаларни амалга оширишда катта аҳамият касб этади. Энг муҳими, ушбу масалаларнинг барчаси ҳақиқатдан ҳам Ўзбекистон раҳбари томонидан яхлит кўриб чиқилмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида БМТ шафелигида ўтказилган “Оролбўйи – экологик инновация ва технологиялар ҳудуди” мавзусидаги халқаро конференциядан сўнг Ўзбекистон Президентининг Бош Ассамблеяси 75-сессиясидаги ташаббусига биноан янги ривожланиш босқичига гувоҳ бўлдик. ?шончим комилки, келгуси ўн йиллик Ўзбекистон ва Оролбўйи ҳудуди аҳолиси учун атроф-муҳитни тиклаш йили бўлади.

Эммануэль Алан Кабанис, Франция миллий тиббиёт академияси фахрий президенти:

– Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вирус тарқалиши салбий оқибатларини бартараф этиш масаласи биринчи ўринда эканини кўрсатди.

Франция миллий тиббиёт академиясининг фахрий президенти сифатида Президент Шавкат Мирзиёев томонидан илгари сурилган иккита ташаббус аҳамиятини алоҳида таъкидламоқчиман.

Биринчидан, Пандемия даврида давлатлар ихтиёрий мажбуриятлари кодексини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш жуда яхши ва ўз вақтида илгари сурилган ташаббусдир. Ўзбекистон раҳбарининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессияси давомида бундай муҳим ва долзарб ғоя ташаббускори бўлганини мамнуният билан қўллаб-қувватлаймиз.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи ташаббуси – БМТга коронавирусга қарши дори воситалари ва вакциналарни ишлаб чиқариш натижаларидан барчанинг тенг фойдалана олиш ҳуқуқини таъминлаш масаласидаги мурожаатидир. Ушбу ғояни қўллаб-қувватлаган ҳолда Ўзбекистон раҳбаридан ушбу таклифни сил ва бошқа патологик юқумли касалликлар бўйича фаолиятга ҳам татбиқ этиш ташаббусини илгари суришни сўраб қолган бўлардим.

Яқин кунларда икки аср олдин ташкил этилган ва 1820 йилдан буён Францияда тиббиёт билимларини бирлаштирган академиямиз аъзоларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Президентининг БМТ Бош Ассамблеяси 75-сессиясида сўзлаган нутқи бўйича тақдимот ўтказиш ниятидаман.

Мамлакатингиздаги ўзгаришлар, айниқса ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни катта қизиқиш билан кузатиб бораман. Айтишим мумкинки, ҳукуматнинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги сиёсати тўғри йўлга қўйилган. Биз буни мамлакатда коронавирусга чалинган ва вафот этган беморлар сонининг нисбатан камлигидан билишимиз мумкин. Шунингдек, бу мамлакатда олиб борилаётган профилактика ишларининг самарадорлигидан далолат беради. Пандемиянинг бутун минтақа фуқаролари ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш бўйича Ўзбекистон Президенти томонидан кўрилаётган чора-тадбирларни Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари қўллаб-қувватлайди, деган фикрдаман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net