Франциядан муносабат: Ўзбекистон Марказий Осиёдаги муҳим мамлакат сифатида COVID-19 инқирози даврида муҳим ечимлар таклиф этмоқда

06.03.2021 13:42

ПАР?Ж, 6 март. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш борасидаги изчил сиёсати халқаро жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда. Хусусан, Франция сиёсий, ишбилармон, эксперт доиралари ва кенг жамоатчилик вакилларининг мулоҳазалари шундан далолат беради.

«Risk & Ops» компанияси вице-президенти Лоран Лебуа «Дунё» ААга берган интервьюсида давлатимиз раҳбарининг ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) саммитидаги нутқи Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликка очиқлигини яна бир бор тасдиқлаганини таъкидлади.

- Ўзбекистон Президенти ўз нутқида барча мамлакатларга салбий таъсир кўрсатган коронавирус пандемияси пайтида иқтисодий фаолиятни ривожлантириш зарурлигини қайд этди, - деди Лоран Лебуа. – Шу масадда самарали ҳамкорликни, шу жумладан, ?қтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасидаги алоқаларни чуқурлаштиришга, Ўзбекистон раҳбари айтганидек, янада кўпроқ эътибор бериш керак.

«Шимол-Жануб» иқтисодий ва маданий тараққиёт агентлиги вакили Готье Жульен, ўз навбатида, Ўзбекистон Марказий Осиёдаги муҳим давлат сифатида COVID-19 инқирози даврида муҳим ечимларни таклиф қилмоқда, деб ҳисоблайди.

- Ўзбекистон раҳбари ўз нутқида иштирокчилар эътиборини нафақат логистика ва транспорт соҳасидаги ўзаро алоқалар масалаларига, балки инқироздан кейинги даврда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқтисодий ҳамкорликка қаратилган кейинги ҳаракатларга қаратди, - деди у. - Шунингдек, Франция ва Ўзбекистон ўртасидаги икки томонлама муносабатлар мустаҳкамланиб бораётгани, француз корхоналарининг ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликка қизиқиши ошаётганидан мамнунмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net