Франциядан муносабат: Ўзбекистон барқарорликни танлади

31.10.2021 11:15

ПАР?Ж, 31октябрь 2021йил. /“Дунё” АА/. Франциянинг етакчи журналлардан бири «Valeurs Actuelles»да Ўзбекистон Президенти сайлови натжалари ҳақида мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Хусусан, нашрда Шавкат Мирзиёев жорий йил 24 октябрь куни бўлиб ўтган сайловда тўрт нафар номзод билан рақобатлашгани ва ғолиб чиққани таъкидланган.

“Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида биринчи ўринни эгаллаган Шавкат Мирзиёев иккинчи беш йиллик муддатини бошлади, - деб ёзади француз журнали. – Ўзбекистоннинг амалдаги Президенти ушбу юксак лавозимдаги биринчи беш йиллик фаолиятининг илк кунлариданоқ сезиларли демографик ва иқтисодий ўсишни бошдан кечираётган мамлакатни модернизациялашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириб келмоқда. Бу янгиланиш жараёнини қўллаб қувватлаган Ўзбекистон халқи сайлов жараёнида барқарорликни танлади”.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net