Францияда янги Бош вазир тайинланди

03.07.2020 15:06

ТОШКЕНТ, 3 июль. /«Дунё» АА/. Бугун, 3 июль куни Францияда 55 ёшли Жан Кастекс Бош вазир этиб тайинланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жума куни ҳукуматни 2017 йилдан бери бошқариб келаётган Эдуардо Филипп истеъфога чиққани эълон қилганидан сўнг Елиселей саройи ушбу лавозимга аввал Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари бўлиб ишлаган Жан Кастекс тайинланганини эълон қилди.

«Президент Эммануел Макрон Жан Кастексни Бош вазир этиб тайинлади ва унга ҳукумат тузишни топширди», дейилади Елиселей хабарда.

Эслатиб ўтамиз, янги ҳукумат бошлиғи илгари Прад (Франция Жанубидаги шарқий Пиренеялар бўлими) шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. Шу йилнинг апрель ойида мамлакат раҳбарияти унга коронавирус пандемияси даврида Францияни ўзини ўзи “яккалаш” тартибидан чиқариш жараёнини бошқаришни топширганди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net