Францияда туризмнинг пандемиядан кейинги истиқболлари муҳокама қилинди

03.05.2020 18:59

ПАР?Ж, 3 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ва Франция туроператорлари иштирокида “Пандемиядан кейинги туризм: европалик экспертлар қарашлари" мавзусида вебинар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамкорлигида ташкил қилинди. Унда Франциянинг Европа сайёҳлик агентликлари ва туроператорлари ассоциацияси бош котиби ўринбосари Кристина Руссе ва Франция Туроператорлари уюшмаси бош котиби Юрген Бахманн иштирок этди.

Анжуманда пандемия даврида Ўзбекистонда туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Таъкидланганидек, ҳозирги кунда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси онлайн туризмни ривожлантириш, тадбиркорлар ва стартапларни қўллаб-қувватлаш устида ишламоқда, шунингдек, ходимлар ва мутахассислар малакасини ошириш учун бепул онлайн курслар, вебинарлар ташкил қилмоқда.

?штирокчилар пандемия сабаб глобал туризмда сезиларли пасайиш кузатилаётганини қайд этди. Бу дунёда туризм соҳасига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу боис яқин ойларда ушбу соҳани қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим чораларни ўз вақтида кучайтириш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, европалик экспертлар сайёҳлик саноатининг истиқболдаги ривожланиши ҳақида фикр билдирди, Ўзбекистондаги ҳамкасблари учун қатор тавсиялар берди.

Улар фикрига кўра, виртуал саёҳатларни ташкил этиш, уйдан туриб жонли эфир ўтказиш, тарихчилар билан вебинарлар ташкил қилиш, шунингдек, «Stay home today, Travel tomorrow», «Don’t cancel, postpone travel» «Dream Now, Travel soon» шиори остида лойиҳаларни тарғиб қилиш керак. Бу яқин келажакда соҳани тиклаш ва уни ривожлантиришга имкон беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net