Франция оммавий ахборот воситалари «Suez» компаниясининг Тошкент шаҳри сув таъминоти тизимини ривожлантиришдаги иштирокини имконият деб б

19.06.2020 13:02

ПАР?Ж, 19 июнь. /«Дунё» АА /. Франциянинг етакчи нашриёт уйи «Le Figaro» веб-саҳифасида «Ўзбекистон: Тошкентнинг сув таъминоти тизимини ривожлантириш учун «Suez» компанияси иштирокида 142 миллион евро миқдоридаги шартнома» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу мақола Марказий Осиёда сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва туризм соҳасидаги воқеалар ривожини ёритиб борувчи «Novastan.org» онлайн-нашрида берилган материал асосида тайёрланган.

Нашрларнинг таъкидлашича, Франциянинг «Suez» компанияси Тошкент шаҳрида сув таъминоти ва канализация тизимини модернизация қилиш бўйича етти йиллик лойиҳани амалга ошириш учун ушбу миқдорда шартнома имзолаган.

«Le Figaro» ёзишича, Марказий Осиёдаги 3,5 миллион аҳолига эга энг йирик шаҳар бўлган Тошкент сезиларли ва тезкор демографик ҳамда иқтисодий ўсишни бошдан кечирмоқда. ?чимлик суви ҳафтада 7 кун ва суткада 24 соат тақсимланишини таъминлаш учун Ўзбекистон Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва “Suez” компанияси ҳамкорлигида стратегик режа ишлаб чиқилади. Ушбу режа самарасидасувнинг бекорга сарфланишини камайтиришва реал вақтрежимидатармоқнибошқаришга эришилади.

«Novastan.org» мазкур шартнома француз компанияси томонидан Марказий Осиёда имзоланган энг йирик ҳужжатлардан бири эканини таъкидлаган. «Бу қувурларни янгилаш учун Ўзбекистон томонидан 43 миллион евро миқдорида молиявий ресурслар ажратилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 185 миллион еврони ташкил этади», деб таъкидланган мақолада.

«Suez» компанияси тарқатган маълумотга қараганда, ушбу лойиҳа Ўзбекистон сув хўжалигини модернизация қилиш учун дастлабки ҳамкорлик йўналиши бўлиб, бутун Марказий Осиё минтақаси учун янги имкониятларни намойиш этмоқда.

«Мазкур йирик шартнома қўлланма бўлиб хизмат қилиши ва Франция компанияларининг келгусида Ўзбекистон бозорига фаолроқ кириб боришига хизмат қилиши керак», —дея хулоса қилган «Novastan.org».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net