Франция нашрларида Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид туркум мақолалар чоп этилди

18.05.2020 17:24

ПАР?Ж, 18 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистондаги барқарор ижобий ўзгаришлар хорижий, шу жумладан, Франция оммавий ахборот воситаларининг диққат марказида. Сўнгги кунларда Франциянинг қатор янгиликлар ва ихтисослашган нашрларида мамлакатимиз ҳаётига бағишланган туркум материаллар эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Масалан,  «Novastan» ахборот агентлиги ўз сайтида журналист Эмма Коллнинг Ўзбекистон – Франция муносабатларини ривожланишига бағишланган мақоласини жойлаштирди. Унда СОVID-19 пандемиясига қарамасдан икки томонлама ҳамкорлик ривожланишда давом этаётгани таъкидланган.

Материалда Франциянинг «Total Eren» компанияси билан ҳамкорликда фотоэлектр станциясини қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Битим 2018 йил октябрь ойида Ўзбекистон  Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга расмий ташрифи чоғида имзоланган эди. Муаллиф ушбу ҳамкорлик соҳасини икки томонлама муносабатлар тарихида муҳим деб атайди.

?хтисослашган «BO Travail» электрон журналида нашр этилган «Ўзбекистон – Буюк ипак йўли» сарлавҳали мақолада мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ҳақида сўз юритилади. Мақола Франция матбуотида кўплаб ижобий фикрларга эга бўлган машҳур «Echappées Belles» дастурининг янги сонига бағишланган. Унда таъкидланишича, сўнгги йилларда кенг кўламли ислоҳотлар туфайли Ўзбекистон тобора кўпроқ чет эллик сайёҳларни жалб қилмоқда.

Мақолада ёзилишича, дастурнинг биринчи намойиши пайтида уни рекорд даражадаги 1,3 миллион киши томоша қилган. Бу дастур тарихидаги энг яхши тўртинчи кўрсаткич.

Кўрсатувда таниқли француз журналисти Софи Жовиллар Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Нукус ва Мўйноқ каби шаҳарларга саёҳат қилиб, уларнинг тарихи, маданий мероси, бетакрор меъморчилиги, анъанавий спорт ўйинлари, шунингдек, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ҳақида сўзлаб беради.

Дастурнинг  иккинчи намойиши 10 май куни бўлиб ўтди. Энди у «France 5» онлайн платформасида ва «Echappées Belles» нинг ижтимоий тармоқлардаги энг кўп обуначиларга эга «Facebook», «Instagram» ва «You Tube» каналларига жойлаштирилди.

Яна бир сайёҳлик нашри ««Tourmag»  Ўзбекистонда меҳмонхоналар ва транспорт инфратузилмаси ривожланиши ҳақида мақола нашр қилди. Унда соҳадаги сўнгги ўзгаришлар MICE бизнес-туризмини ривожлантириш учун катта имкониятлар очиб бергани ва хорижий компанияларнинг эътиборини жалб қилаётгани қайд этилган.

Хабар қилинишича, Осиёда ўз фаолиятини кенгайтиришга интилаётган «Step'In» компанияси Тошкентда ваколатхонасини очиш тўғрисида шартнома имзолаган. Франция компаниясининг Ўзбекистондаги 20 йиллик фаолияти бу ерда ўз минтақавий офисини очишга имкон берди.

Франциянинг етакчи муҳандислик мактабининг «EPF» сайтида аэронавтика ва космонавтика кафедраси талабаси Николас Берауднинг Паркент туманида жойлашган қуёш қурилмаларини ўрганиш учун Ўзбекистонда 4 ойлик амалиёт ўтагани ҳақидаги мақоласи жойлаштирилди. Ёш француз олими мамлакатимиз ҳақидаги таассуротлари билан ўртоқлашар экан, ўзбек халқининг меҳмондўстлиги ва дўстона муносабати, тарихий шаҳарларга ташрифи, Орол денгизига саёҳати ҳақида ёзади.

Унга кўра, ушбу амалиёт унинг учун илмий жиҳатдан жуда фойдали бўлган. Чунки у Ўзбекистон Фанлар академияси ходимлари билан ишлаш, шунингдек, Турин политехника университетида ташкил этилган халқаро илмий конференцияда иштирок этиш имконига эга бўлган. Конференцияда ёш олим гелиостатларнинг рақамли бошқарувига ўтиш мавзусида тақдимот қилган.

«France culture» радиосида ўзбек халқининг буюк аждоди, аллома ва мутафаккир Абу Али ибн Синога (Авицена) шахсий ҳаёти ва мероси тўғрисида репортаж эфирга узатилди.

«Абу Али ибн Сино ўзининг «Тиб қонунлари» асарида кўп асрлар давомида тиббиёт фанлари ривожланишининг асосий йўналишларини белгилаб берди ва ҳозирги кунда ҳам ушбу китоб ўз долзарблигини йўқотмаган. У фундаментал амалий тиббиётга асос солган», — дейди бошловчи.

Ушбу эшиттиришга меҳмон сифатида таклиф қилинган Париж университети профессори, ?бн Сино асарларини ўрганиш бўйича мутахссис Жоэль Люстра, ?бн Синони афсонавий мутафаккир деб атаган. Мутахассисга кўра, буюк олим ўрта асрларнинг ноёб файласуфларидан бири бўлиб, унинг таржимаи ҳоли барчага яхши таниш.

Дастурда Абу Али ибн Синонинг инсон жинси ва ёшидан келиб чиққан ҳолда касалликларни тизимлаштиришдаги хизматлари таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net