Франция билан ҳамкорликда биологик ўғит ишлаб чиқариш истиқболлари муҳокама қилинди

29.06.2020 10:38

ПАР?Ж, 29 мюнь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги элчихонаси томонидан ушбу давлатнинг “Elephant Vert” компанияси тижорат директори Ян Миеж билан видеоконференцалоқа шаклида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти раиси Жўрабек Мирзамаҳмудов, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари ҳамда мамлакатимизнинг Давлат кимё комиссияси вакиллари иштирокида ташкил этилган тадбирдан кўзланган мақсад – биологик ўғит ва қўшимчалар, биологик стимулятор ҳамда ҳашаротларни биологик назорат қилиш воситаларини ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилишдан иборат.

Тадбир давомида Франция томони компания имкониятлари ҳақида тақдимот намойиш этди. Органик маҳсулотлар ишлаб чиқариш соҳасида кластерларни яратиш бўйича лойиҳалар тадбир иштирокчиларида алоҳида қизиқиш уйғотди. Жумладан, Малида пахта кооперативлари ва органик пахта ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Carrefour” савдо тармоғи билан йўлга қўйилган кластер, шунингдек, “Danone” компанияси билан ҳамкорликда Марокашда органик қулупнай етиштириш бўйича амалга оширилган кластерлар ҳамкорликдаги ишлар сифатида мисол тариқасида тақдим қилинди.

Ўз навбатида, Ўзбекистон томони мева-сабзавот маҳсулотлари, пахта ва дон маҳсулотлари учун биологик ўғитлар ишлаб чиқаришда қўшма корхона ташкил этишда ҳамкорликни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

“Elephant Vert” компанияси 2012 йилда ташкил этилган бўлиб, анъанавий кимёвий воситаларга муқобил таклиф сифатида биологик стимулятор, ўгитлар ва пестицидларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net