Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси ?сроилда бўлди

02.03.2020 12:09

ТОШКЕНТ, 2 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги делегацияси «Matael Group»  компаниясининг таклифига биноан, ёнғин хавфсизлигига ихтисослашган ташкилот ва муассасалар билан тажриба алмашиш мақсадида ?сроил давлатида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё»АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Сафар давомида делегация вакиллари ?сроил Саноатчилар уюшмасида (Manufacturers Association of Israel) бўлиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги инновацион ишланмалари билан танишди.

Хусусан, «Opgal»  компаниясининг газ сизиб чиқишини аниқловчи термал тасвирлаш тизимлари, «SAN»  компаниясининг портатив гидравлик ва электрогидравлик воситалари мамлакатимиз вакилларида илиқ таассурот қолдирди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегация ?сроилдаги ёнғиндан хабар бериш мосламаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «MTECH Fire Detection Systems LTD» корхонасига ташриф буюриб, замонавий жиҳозларни кўздан кечирди.

Сафар давомида вакилларимиз соҳага доир икки томонлама ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида қатор учрашувлар ўтказди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net