Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Таиланд давлат фармацевтика ташкилоти вакиллари иштирокида видеоконференция бўлиб ўт

25.09.2020 14:58

БАНГКОК, 25 сентябрь. /“Дунё” АА/. Жорий йилнинг 25 сентябрь куни Бош консулхона томонидан Ўзбекистон Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Таиланд давлат фармацевтика ташкилоти вакиллари иштирокида видеоконференция шаклида мулоқот ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеомулоқот давомида томонлар COVID-19 пандемияси даврида фармацевтика соҳасини ривожлантириш бўйича тажриба алмашди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан пандемия даврида Ўзбекистон ҳукумати томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, коронавирус билан касалланган фуқароларга зарурий дори-дармон воситалари давлат томонидан бепул етказиб берилаётгани тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Шунингдек, видеоконференция давомида аҳолини коронавирусга қарши вакцина билан таъминлаш масаласининг долзарблиги алоҳида қайд этилди. Таиланд давлат фармацевтика ташкилотининг маълумотига кўра, ҳозирда коронавирусга қарши вакцина яратиш бўйича Таиланд етакчи институтларнинг тадқиқот гуруҳлари томонидан изланишлар олиб борилмоқда.

Видеомулоқот давомида мамлакатимиз Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги томонидан Таиланд давлат фармацевтика ташкилотига Ўзбекистонда дори-дармон воситаларини ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш таклифи билдирилди.

Таиланд томони, ўз навбатида, ушбу масалани батафсил ўрганиб чиқишга ва икки томонлама мулоқотларни келгусида ҳам давом эттириш муҳимлигини маълум қилди.

Шу муносабат билан икки томон келгусида ҳам, шу жумладан Таиландда вакциналар тайёрлашда ижобий натижаларга эришилган тақдирда ўзаро тажриба алмашиш ва доимий алоқаларни давом эттиришга келишиб олди.

Бош консулхона икки томонлама манфаатларни ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Таиланднинг давлат ҳамда турли хусусий тузилмалари ўртасида онлайн учрашувлар ташкил этиш бўйича ишларни давом эттирмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net