Фарғонада хитойлик ҳамкорлар билан тошдан қоғоз ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилади

26.05.2020 16:18

ПЕК?Н, 26 май. /«Дунё» АА/.  Ўзбекистон Республикасининг Пекиндаги элчихонаси томонидан Хитойнинг “Henan GX-Mach Еnvironmental Technoloji Co.LTD” компанияси ва унинг мамлакатимиздаги ҳамкорлари иштирокида видеоконференция ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Шуҳрат Умиров.

Онлайн-мулоқотда “Henan GX-Mach Еnvironmental Technoloji Co.LTD” компанияси вакиллари, Фарғона вилояти ҳокимлиги масъул ходимлари, тадбиркорлар ҳамда мамлакатимиз дипломатик ваколатхонаси вакиллари иштирок этди.

2019 йил июль ойида мамлакатимизнинг Пекиндаги элчихонаси кўмагида Фарғона шаҳридаги “Сайқал” масъулияти чекланган жамияти ва Хитойнинг “Henan GX-Mach Еnvironmental Technoloji Co.LTD” компанияси ўртасида қиймати 7 миллион долларга тенг тошдан қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш бўйича шартнома имзоланган эди. Унга кўра мамлакатимизда “Fergana stone paper company” Хитой – Ўзбекистон қўшма корхонаси таъсис этилган.

Мазкур лойиҳани амалга оширилиши натижасида Фарғона шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ҳудудида ягона бўлган тошдан қоғоз ишлаб чиқариш корхонаси ташкил этилади.

Шартномада Хитойдан 3 миллион 593 минг доллар қийматидаги ускуна ва технологиялар етказиб берилиши  кўзда тутилган. Корхона ишга тушганидан сўнг  бир йилда 9 минг тоннадан зиёд тошдан қоғоз ишлаб чиқарилади.

Хитойлик ҳамкорлар яқинда ишлаб чиқариш ускуналари ва технологияларининг биринчи туркумини Ўзбекистонга юборишга тайёргарлик кўришаётганини маълум қилди.

Видеоконференцияда Хитойдан муҳандис ва бошқа мутахассисларнинг Ўзбекистонга олиб келиш, ускуна ва технологияларни Фарғонада қабул қилиб олиш, уларни ўрнатиш ва синовдан ўтказиш билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net