ЕХҲТ Д??ҲБ: Ўзбекистон МСК сайлов жараёнини профессионал ва самарали тарзда ташкиллаштирди

25.10.2021 17:19

ТОШКЕНТ, 25 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш натижалари  бўйича дастлабки ҳисоботини тақдим этган Бугун ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ) миссияси ана шундай хулоса билдирди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ҳисоботда ҳар бир фуқаронинг конституциявий ҳуқуқини  таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани, хусусан,  Ўзбекистонда фуқароларнинг  ҳоҳиш-истакларини мустақил ифода этиши учун қулай шарт-шароитлар  яратиш бўйича  жиддий ишлар амалга  оширилаётгани  алоҳида қайд этилган.

COVID-19 пандемияси билан боғлиқ муаммоларга қарамай, Марказий сайлов комиссияси (МСК) ўз фаолиятини  профессионал, сифатли ва қонунчиликда ўрнатилган муддатда ташкиллаштиргани алоҳида қайд этилади. Хусусан, илк маротаба МСКнинг барча йиғилишлари  кенг жамоатчилик учун  очиқ бўлди ва реал вақт режимида ёритиб борилди. Комиссия қарорлари эса зудлик билан  комиссия  веб-саҳифасига жойлаштирилди. Бу сайлов жараёнининг очиқлиги ва шаффофлигига хизмат қилди. МСК ўзининг кенг ваколатларидан фойдаланиб, мунтазам равишда округ сайлов комиссиялари билан видеоанжуманлар ўтказди, сайлов жараёнининг асосий жиҳатларини самарали  тартибга солиб турди. Овоз бериш билан боғлиқ барча материаллар, жумладан муддатидан олдин овоз бериш бюллетенлари сайлов комиссияларига ўз вақтида  етказиб берилди.

Таъкидлаш жоизки, МСК томонидан жорий йил апрель ойида  Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш дастури тасдиқланган эди. Унда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти ва фаоллигини ошириш, сайлов жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда сайловга тайёргарлик кўриш бўйича вазифалар белгиланган эди.

Шунингдек, аҳолининг бўлажак сайлов ҳақидаги хабардорлигини  ошириш мақсадида МСК томонидан «Сайлов-2021» иловаси ишлаб чиқилди. Унда сайловчилар қайси сайлов участкасида рўйхатдан ўтгани ва қаерда овоз бериши мумкинлиги ҳақидаги маълумотларни  топиши мумкин бўлди. Бундан ташқари, иловада, “ўқув материаллари” деб номланган бўлим очилган бўлиб, сайловчига унинг ёрдамида ўзининг ҳуқуқ соҳасидаги билимини мустаҳкамлаш имконияти тақдим этилди.

Кузатувчилар МСК томонидан сайловчиларни сайловдан анча олдин ва сайлов кунигача турли форматдаги ОАВ, жумладан, сайловда қатнашишни тарғиб этишга оид видеороликлар ва ижтимоий тармоқлардаги график материаллардан фойдаланган ҳолда, бўлажак сайлов  тўғрисида кенг  қамровли ташвиқот ўтказишини маъқуллашди.

Эслатиб ўтамиз, МСКнинг таклифига биноан, ЕХҲТ Д??ҲБ, ЕХҲТ Парламент  ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма миссияси илк маротаба юртимиздаги Президент сайловини кузатмоқда.

?рландиялик  дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ Д??ҲБ кузатувчилари жорий йил 15 сентябридан буён сайловни кузатмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат  асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатди. Шу билан бирга, Президент сайловини кузатиш учун  ЕХҲТ Д??ҲБ раҳбарияти, хусусан, бюро директори Маттео Мекаччи ҳам келди.

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламент ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфельт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди.

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ Д??ҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрди.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг тўлиқ таркибда илк маротаба қатнашиши  Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир. 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net