ЕХҲТ Д??ҲБ директорининг мамлакатимизга ташрифи Ўзбекистон ташқи ишлар вазири билан учрашувдан бошланди

28.04.2021 10:28

ТОШКЕНТ, 28 апрель. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ Д??ҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ  ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Маттео Макеччи бошчилигидаги делегациясининг мамлакатимизга ташрифи сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларда кенг кўламли ўзгаришлар амалга оширилаётган ва бунинг натижасида янги Ўзбекистон қиёфаси шаклланаётган бир пайтга тўғри келди.

 Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш, гендер тенглигини таъминлаш, таълим сифатини ошириш ва оммавий ахборот воситаларининг ролини янада кучайтириш бўйича олиб борилаётган ишларга юқори баҳо берилди. Қўлга киритилаётган муваффақиятларнинг яна бир ёрқин мисоли сифатида Ўзбекистон 2020 йилнинг октябрь ойида БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига сайланганини келтириш мумкин.

Томонлар мамлакатимизда сайлов қонунчилиги ва амалиётини бўлажак Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ҳисобга олган ҳолда такомиллаштириш борасида конструктив ҳамкорликни давом эттиришдан манфаатдор эканликларини тасдиқладилар.

 Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

 Эслатиб ўтамиз, кеча ЕХҲТ Д??ҲБ директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга келди.

Делегация Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирликлари, ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, бошқа идора ва ташкилотларда учрашув ва музокаралар ўтказади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net