Европарламент депутатлари: Ўзбекистоннинг пандемия даврида иқтисодиёт, бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлашдаги ҳаракатларини олқишлайми

07.05.2020 14:40

БРЮССЕЛЬ, 7 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Европа ?ттифоқидаги ваколатхонаси раҳбари Дилёр Ҳакимов Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Фульвио Мартушелло ҳамда Европа парламентидаги «Бирлик ва демократия» фракциясининг ?талия «Лигаси» партияси раҳбари Жианна Гансиа билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир давомида Ўзбекистон – Европа муносабатларининг бугунги ҳолати муҳокама қилинди, ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Парламент аъзолари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни катта қизиқиш билан кузатаётганликларини таъкидлашди. Марказий Осиёда дўстона муҳит ва минтақа давлатлари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун қулай шароит яратишда Ўзбекистон алоҳида ўрин тутиши қайд этилди.

Европа ?ттифоқи парламенти депутатлари мамлакатимиз раҳбариятининг СОVID-19 га қарши кураш бўйича кўраётган чораларини юқори баҳолади, бунинг натижасида инфекция кенг тарқалишининг олди олишга эришилаётгани қайд этилди.

Европа парламенти депутатлари Сирдарё вилоятидаги тошқин муносабати билан Ўзбекистон халқига ҳамдардлик билдирди. Улар ҳукуматнинг табиий офат оқибатида жабрланган оилалар ва қўшни республика аҳолисига ёрдам бериш бўйича ҳаракатларни олқишлади.

Учрашувда Брюсселда ўтказиладиган қатор қўшма тадбирлар бўйича келишувга эришилди.

 Тадбирдан сўнг Европа парламентининг Марказий Осиё мамлакатлари ва Мўғулистон билан алоқалар бўйича делегацияси раиси Фульвио МАРТУШЕЛЛО «Дунё» АА мухбирига интервью берди.

– Биз мамлакат раҳбариятининг коронавирусга қарши курашиш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаймиз, – деди у. – Ўзбекистоннинг пандемия даврида иқтисодиёт, бизнес ва аҳолини қўллаб-қувватлаш борасидаги ҳаракатларини олқишлаймиз.  Айни пайтда мамлакатда ҳеч ким эътиборидан четда қолмади ва бу жуда муҳимдир. Ҳукуматнинг ёрдамга муҳтож одамларга самарали ёрдам кўрсатиш бўйича ташаббуслари алоҳида эътиборга лойиқдир.

Коронавирус деярли бутун дунёга таъсир кўрсатди, аммо Ўзбекистон ўзининг қатъий ҳаракатлари билан қийин вазиятда ўз халқига муносиб ижтимоий ёрдам кўрсатишга қодирлигини исботлади.

Европа ?ттифоқи Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги энг муҳим шерик деб билади. Биз биргаликда ишлашда давом этамиз ва сиёсат, иқтисодиёт, туризм ҳамда маданият соҳаларидаги ҳамкорлигимизни янги босқичга олиб чиқишга ҳаракат қиламиз.

Ўз навбатида, Европа парламентидаги ?талия «Лигаси» партияси раҳбари Жианна Гансиа пандемия билан боғлиқ бугунги оғир вазиятда Ўзбекистон халқи бир-бирига фаол ёрдам бераётганидан қаттиқ таъсирланганини таъкидлади.

– Ўзбекистонда қийин пайтда ҳеч ким ўз ҳолига ташлаб қўйилмади, – деди у. – ?шончим комилки, биргаликдаги ҳаракатлар орқали биз коронавирусни енгамиз. Вирус тарқалишига қарши туриш учун барча имкониятларни ишга солаётган Ўзбекистон раҳбарияти билан келишиб олдик. Шунингдек, Сирдарё вилоятида яқинда юз берган табиий офат муносабати билан Ўзбекистон аҳлига ҳамдардлигимни изҳор этаман.

Биз Марказий Осиё минтақасида муҳим аҳамиятга эга Ўзбекистон билан ҳамкорликка алоҳида аҳамият берамиз. ?кки томонлама савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш учун ҳар доим фикр алмашишдан хурсандмиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net