Европалик журналистлар Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига қизиқиш билдирмоқда

19.02.2021 14:33

ФРАНКФУРТ-МАЙН, 19 февраль. /«Дунё» АА/. Европа оммавий ахборот воситаларида Ўзбекистон ва унинг туризм салоҳияти ҳақида ахборот тарқатишни жадаллаштириш мақсадида, мамлакатимизнинг Франкфурт-Майндаги Бош консулхонаси, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Global Communication Experts» пиар-компанияси билан ҳамкорликда Германия, Швейцария ва Австрия журналистлари ва блогерлари учун видеоконференцалоқа шаклида ахборот тадбири ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Онлайн-мулоқот давомида хорижий оммавий ахборот воситалари вакилларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятлари, қадимий шаҳарлари, маданий ва тарихий жойлари, дам олиш масканлари, гастрономия, ҳунармандчилик анъаналари, шунингдек, сайёҳлар учун яратилган шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси даврида ва ундан кейин хорижлик сайёҳлар учун республикада яратилган қулай шарт-шароитларга алоҳида эътибор қаратишни назарда тутувчи «Uzbekistan. Safe travel guaranteed» санитария-эпидемиологик хавфсиз саёҳат концепцияси тақдим этилди.

Тадбирнинг тақдимот қисми Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонидан жонли репортаж билан якунланди ва унда иштирокчилар Буюк ?пак йўли қадимий шаҳрининг гўзал меъморий обидалари билан танишиш имкониятига эга бўлди.

Анжуман якунида Европа журналистлари ва матбуот вакиллари ҳозирда Ўзбекистонда олиб борилаётган замонавий ислоҳотлар, уларнинг натижалари, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳияти ва COVID-19 пандемияси даврида туризм соҳасини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича республикада амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.

Тадбирда иштирок этган Германия, Швейцария ва Австриянинг етакчи оммавий ахборот воситалари вакилларига Ўзбекистоннинг сайёҳлик имкониятларига бағишланган ахборот тўпламлари тарқатилди.

Ахборот тадбирига доир маълумотлар ташкилотчиларнинг Youtube ва Facebook саҳифаларига жойлаштирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net