ТОШКЕНТ, 2 декабрь. / “Дунё” АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирлиги, ?нвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда Европа ?ттифоқининг Тошкентдаги делегацияси ўртасида онлайн-мулоқот бўлиб ўтди, деб ҳабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Европа ?ттифоқининг Ўзбекистон учун 2021-2027 йилларга мўлжалланган кўп йиллик индикатив дастури самарадорлиги ва амалий натижалар келтиришини таъминлаш юзасидан устувор йўналишлар ҳамда муҳим тармоқларни муҳокама қилиш ва аниқлаб олиш мақсадида ташкил этилди.
Музокаралар давомида Европа ?ттифоқи вакиллари республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, “Самарали бошқарув” тамойили асосида Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиши учун кўмак беришга тайёрлигини маълум қилди.