Европа ?ттифоқининг савдо бўйича комиссари Ф.Хоган билан музокаралар ўтказилди

11.06.2020 13:19

ТОШКЕНТ, 11 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов Европа ?ттифоқининг савдо бўйича комиссари Ф.Хоган билан видеоконференция шаклида учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Унда коронавирус тарқалишига қарши курашда Ўзбекистон – Европа ?ттифоқи ҳаракатларининг устувор жиҳатлари, ҳамкорликнинг қатор долзарб йўналишлари муҳокама қилинди.

Европа ?ттифоқи томонига Ўзбекистонда пандемиянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишга таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида 36 миллион евро миқдорида молиявий ёрдам кўрсатгани учун миннатдорлик билдирилди.

Мулоқотда COVID-19 нинг Ўзбекистон иқтисодиётига салбий таъсирини юмшатиш ва камбағалликни қисқартириш каби келгусидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Ушбу мақсадлар учун Европа ?ттифоқининг 2021-2027 йилларга навбатдаги бюджет даври доирасида молиялаштиришнинг сезиларли қисмини йўналтириш режалаштирилган.

Суҳбат чоғида кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим лойиҳаси бўйича келишувга эришишни тезлаштириш, музокараларнинг навбатдаги даврасини яқин даврда онлайн тарзда ўтказишга келишиб олинди.

Мулоқотда мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 4-йиғилишига тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилаётган чора-тадбирларга, Ўзбекистоннинг Е? «ПБТ+» имтиёз тизимида бенефициар мамлакат мақомини олиш жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида молиявий-техник ҳамкорлик соҳасида ижобий натижаларга эришилаётгани қайд этилди. Европа томонига умумий қиймати 40 миллион еврони ташкил этувчи «Қишлоқ хўжалиги соҳасини бюджетдан қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистонга қўшимча ёрдам» лойиҳаси доирасида 10 миллион евро миқдоридаги биринчи транш учун алоҳида миннатдорлик билдирилди.

Бундан ташқари, жорий йилда режалаштирилган қатор икки томонлама тадбирларни видеоконференцалоқа шаклида ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар ўрганилди. «Ўзбекистон – Е?» ҳамкорлик қўмитасининг 17-мажлиси, иқтисодиёт, савдо ва инвестициялар бўйича «Ўзбекистон – Е?» кичик қўмитасининг 15-мажлиси ва тараққиёт мақсадларида ҳамкорлик бўйича «Ўзбекистон – Е?» кичик қўмитасининг 3-мажлисини ташкил қилиш шулар жумласидан.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net