ТОШКЕНТ, 1 май. /“Дунё” АА/. Сув хўжалиги вазирлигида Европа ?ттифоқи молиялаштираётган ва БМТ Тараққиёт дастури томонидан амалга оширилаётган “Ўзбекистоннинг қишлоқ жойларида сув ресурсларини барқарор бошқариш” дастури доирасида ҳудудлардаги маҳаллалар аҳолиси учун шахсий ҳимоя воситаларини топшириш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳид Аҳмаджонов, БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матильда Димовска, Европа ?ттифоқининг Ўзбекистондаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс иштирок этди.
Шахсий ҳимоя воситалари халқаро ҳамкорлар томонидан “Техник салоҳиятни мустаҳкамлаш” лойиҳаси синов тарзида амалга оширилаётган ҳудудлар аҳолисига тақдим этилади. Айни пайтда Фарғона вилояти Қува туманидаги “Гулистон”, Тошлоқ туманидаги “Заркент”, Сирдарё вилояти Гулистон туманидаги “Соибобод”, Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги “Купаки”, Хоразм вилояти Янгибозор туманидаги “Қадрият”, Қашқадарё вилояти Қарши туманидаги “Тўракўл” ва Сурхондарё вилояти “Таллошкон” қишлоқларидаги жами 31 минг нафардан зиёд аҳоли лойиҳада қамраб олинган.
Уларга тиббий ниқоб ва антисептик воситалар, шунингдек, коронавирус касаллиги хавфини камайтириш, самарали қарши курашиш ва тарқалишининг олдини олиш бўйича хабардорликни оширишга қаратилган плакат ва буклетлар етказиб берилади.