Етакчи турк компанияси Ўзбекистонда сопол плиткалар ишлаб чиқариш истиқболларини ўрганмоқда

26.05.2020 16:02

АНКАРА, 26 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси кўмагида «Ўзсаноатқурлишматериаллари» уюшмаси ва «Eczacıbaşı Holding» компаниясининг инвестициялар бўйича директори Меҳмет Мерсан бошчилигидаги ишбилармон доира вакиллари иштирокида онлайн-мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 4 мартдаги «Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси ўртасида икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш доирасида ташкил этилди.

Онлайн-учрашувда Ўзбекистонда сопол плитка ва сантехника воситалари ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари тўғрисида сўз юритилди. Қурилиш материаллари саноатида ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш борасида фикр алмашилди.

Мулоқот доирасида Ўзбекистонда мазкур маҳсулотларни ишлаб чикариш ҳолати ва истиқболлари, мавжуд хом-ашё ресурслари ҳақида ахборот  берилди. Шунингдек, мамлакатимизда хорижий инвесторлар учун яратилган имкониятлар, тақдим этилган имтиёзлар борасида ҳам айтиб ўтилди.

Онлайн-музокарада «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси ва «Eczacıbaşı Holding» компанияси самарали ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

«Eczacıbaşı Holding» компанияси бугунги кунда 41 та корхонани бирлаштиради. Компания формацевтика, қурилиш материаллари, хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича Туркияда етакчи ҳисобланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net