Эртага Тошкентда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларига бағишланган анжуман ўтказилади

06.07.2022 18:14

ТОШКЕНТ, 5 июль. /«Дунё» АА/. Эртага пойтахтимизда «Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатининг устувор йўналишлари» мавзусида давра суҳбати ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Анжуман  доирасида Янги Ўзбекистон ташқи сиёсий фаолиятидаги долзарб ва устувор йўналишлар ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, эришилаётган ютуқлар ҳақида атрофлича маълумот берилади.

Шу билан бир қаторда, ташқи сиёсий фаолиятда Янги Ўзбекистонни қуришга, унинг халқаро ҳамжамиятда етакчи ўрнини таъминлаш, хусусан, халқаро майдондаги ижобий имижи ва нуфузли рейтинглардаги мавқеини изчил яхшилаб боришга қаратилган чора-тадбирлар бўйича мунозаралар уюштириш ҳам кўзда тутилган.

Тадбирда сўзга чиққан маърузачилар ва муҳокамага қўйилган таклифлар махсус тўпламини нашр қилиш ҳамда уни кенг миллий ва хорижий жамоатчилик орасида тарқатиш режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net