Эртага Тошкентда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити ўз ишини бошлайди

07.09.2022 12:05

ТОШКЕНТ, 7 сентябрь.  /«Дунё» АА/. Жорий йил 8-9 сентябрь кунлари пойтахтимизда Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммити бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Парламентлараро иттифоқ 200 га яқин мамлакатларнинг парламентларини бирлаштирган бўлиб, мулоқот учун энг йирик майдон ҳисобланади.

“Парламентнинг етакчи роли: янада самарали барқарорлик ва фаровонликни таъминлашда хавф-хатарни баҳолаш” мавзусига бағишланган ушбу саммитнинг МДҲ ҳудудида илк бор Ўзбекистонда ўтказилаётгани мамлакатимизда парламентаризмни ривожлантириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш ҳамда жамиятни демократлаштириш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг амалий натижалари жаҳон ҳамжамияти томонидан қўллаб-қувватланаётганига яна бир ёрқин мисолдир.

Мазкур анжуман чоғида дунёда юзага келган бугунги вазиятдан келиб чиқиб, энг долзарб масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, нуфузли анжуман доирасида COVID-19 пандемияси ва у келтириб чиқарган инқирозлар жараёнида гендер тенгликни кафолатлаш, барқарор ривожланиш ва фаровонликни таъминлаш, иқтисодиётни тиклашда хотин-қизларнинг имкониятларини кенгайтириш борасида парламентлар учун устувор бўлган вазифалар ҳамда аниқ саъй-ҳаракатлар йўналишлари белгилаб олинади.

Тошкент саммитида БМТ, Парламентлараро ?ттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Парламент АссамблеясиМДҲ Парламентлараро Ассамблеяси каби халқаро ташкилотлар раҳбарлари, 22 та давлатдан 140 дан ортиқ парламент вакиллари иштирок этиши кутилмоқда.

 

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net