Эртага Марказий Осиё мамлакатлари ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ва АҚШ Давлат котиби ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини м

29.06.2020 10:30

ТОШКЕНТ, 29 июнь. /“Дунё” АА/. 30 июнь куни видеоконференцалоқа орқали юқори даражали “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклидаги навбатдаги учрашув бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Т?В маълумотига кўра, учрашувда Қирғизистон Республикаси ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков, Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазири Мухтар Тлеуберди, Тожикистон Республикаси ташқи ишлар вазири Сирожиддин Муҳриддин, Туркманистон ташқи ишлар вазири Рашид Мередов, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео иштирок этади.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан минтақавий иқтисодий ҳамкорлик, Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилиши кутилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net