Эртага ЕХҲТ Д??ҲБ директори Ўзбекистонга келади

26.04.2021 10:26

ТОШКЕНТ, 26 апрель. /«Дунё» АА/. 27 апрель – 1 май кунлари Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (Д??ҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф дастуридан Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Марказий сайлов комиссияси, Олий суд, Ташқи ишлар вазирлиги, ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ, бошқа вазирлик ва идораларда учрашувлар ўтказиш ўрин олган.

Эслатиб ўтамиз, 14 апрель куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонга амалий ташриф билан келган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси, Швеция ташқи ишлар вазири Анн Линде бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашувда мамлакатимиз билан ЕХҲТ ва унинг таркибий бўлинмалари ўртасида конструктив алоқаларни ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net