Эпидемиологик вазият туфайли мактабларда 15 мартдан таътил эълон қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

06.03.2020 14:27

ТОШКЕНТ, 6 март. /«Дунё» АА/. ?жтимоий тармоқларда коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли мактабларда 15 мартдан бошлаб таътил эълон қилиниши ҳақида маълумотлар тарқалди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур маълумотнинг асоссиз эканини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирликнинг “Телеграм” каналидаги маълумотга асосланиб.

Ўқувчилар ўтган йилларида бўлганидек, 21 март кунидан навбатдаги таътилга чиқади. Таътил етти кун давом этади.

Халқ таълими вазирлиги томонидан қайд этилишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда мактабларда коронавирус тарқалишининг олдини олишга қаратилган чора тадбирларни кучайтириш бўйича қўшма қарор қабул қилинган.

Айни пайтда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасидаги тавсиялар постерлар шаклида чоп этилиб, мактабларга тарқатилди.

“Халқ таълими вазирлиги зарурат туғилганда вазият ривожланиши ҳақидаги маълумотларни эълон қилиб боради”, дейилади хабарда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net