Энергетика вазирлиги: Талимаржон ?ЭСнинг 2 та буғ-газ қурилмаларида тўхтатилиш юзага келди

08.01.2021 15:38

ТОШКЕНТ, 8 январь. /«Дунё» АА/. Бугун соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ?ЭСнинг 2- ва 3-буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Энергетика вазирлиги манбасига кўра,  натижада, республиканинг айрим ҳудудлари бўйлаб электр энергияси таъминотида умумий 446 МВт қувватда чеклов киритилмоқда.

Ҳозирги вақтда юзага келган тўхтатилиш сабаблари аниқланмоқда.  

Энергетика вазири Алишер Султанов бошчилигидаги мутахассислар мавжуд ҳолатни бартараф этиш мақсадида мазкур станцияга етиб борди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net