ТОШКЕНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Энергетика вазирлигининг маълумотларига кўра, 9 январь куни мамлакатимиз иссиқлик ва гидроэлектр станциялари 202,1 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарган, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
?стеъмолчиларга 9 январь куни 209,1 миллион киловатт-соат электр энергияси (электр энергияси импортини ҳисобга олган ҳолда), 111,017 миллион кубометр табиий газ, 1595 тонна суюлтирилган газ ва 13224 тонна кўмир маҳсулотлари этказиб берилди.
Жорий йилнинг 8 январь куни соат 10:27да ва 10:31да Талимаржон ?ЭСнинг 2- ва 3- буғ-газ қурилмаларида (жами 900 МВт қувват) энергоблок технологик ҳимоясининг ишлаши натижасида ушбу БГҚлари фаолияти тўхтатилган эди.
Шундан сўнг, мутахассислар томонидан олиб борилган чора-тадбирлар натижасида 9 январь куни соат 11:36да 3- ва соат 12:59да 2-сонли буғ-газ қурилмалари штат режимида ишга туширилди. Айни пайтда мазкур энергоблоклар штат режимида ишламоқда.
Шунингдек, Энергетика вазирлиги истеъмолчилардан газ ускуналарини ишлатишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилишни унутмасликни, қўлбола иситгичлардан фойдаланмасликни сўрайди ва энергия таъминоти билан боғлиқ барча масалалар бўйича сиз 1154 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз ва газ таъминоти масалалари бўйича 1104 рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкинлигини эслатади.