Элмурод Қуриёзов: Конституциявий ҳуқуқларни билиш ҳар бир фуқаро учун жуда муҳим

05.12.2020 09:53

МАДР?Д, 5 декабрь. /«Дунё» АА/. Ла Коруня университети докторантура босқичи талабаси Элмурод Қуриёзов Бош қомусимиз қубул қилиган кун муносабатидан эълон қилинган акция саволларига жавоб йўллади.

Конституция Сиз учун нимани англатади?

Авваламбор, бу саволга жавоб беришдан олдин, Конституция ўзи нималигига таъриф бермоқчиман. Конституция — бу давлат қандай бошқарилишини белгилайдиган қоидалар ва тамойиллар тўпламидир. У ҳар бир ҳукумат амалдори, хусусан, қонун чиқарувчи орган, ижро этувчи ва судлар томонидан қабул қилинадиган барча қарорлар учун асос бўлиб хизмат қилади.

Мен учун, Конституция — ҳар бир фуқаронинг давлат томонидан ҳурмат қилиниши керак бўлган ва давлатнинг фуқаролар томонидан ҳурмат қилиниши лозим бўлган ҳуқуқларини белгилайдиган, идеал ғоялар асосида ишлаб чиқилган тушунчалар жамланмаси.  Шу сабабли давлат ва халқ ўртасидаги муносабатларнинг асосини  айнан Конституция белгилаб беради.

  •   Конституциявий ҳуқуқларингизни тўлиқ биласизми? Ҳуқуқингизни ҳимоя қилишга тўғри келганми?

Албатта, жамиятнинг ёш, билимли, олий маълумотли, нафақат давлат ичида, балки чет элларда ўз мавқеига эришиш учун курашаётган қатлами вакили сифатида айтишим мукинки, мен ўз конституцион ҳуқуқларимни тўлақонли биламан. Ўз навбатида, ўзимни керак жойида бу ҳуқуқларимни қўллаш ёки ҳимоя қилиш кўникмаларини ҳам эгаллаб олган фуқаролар қаторида ҳисоблайман.

Конституциявий ҳуқуқларни билиш ҳар бир шахс учун жуда муҳим. Ушбу ҳуқуқларни билмаслик ва улардан фойдаланмаслик ҳаёт йўлимизда учрайдиган қонуний-ҳуқуқий муаммо ёки тўсиқлардан ўтиб олишга тўсқинлик қилади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 90-моддасида белгиланган ҳуқуқимдан фойдаланган ҳолда,  2016 йил декабрь ойидаги Президент сайловида қатнашиш учун Европада таълим олиб юрган пайтим тегишли элчихонага ташриф буюриб, овоз беришда қатнашганман.

  •  Касб фаолиятингизда ва кундалик ҳаётингизда конституциявий тамойиллардан фойдаланасизми?
  • Касб фаолиятим, яъни ахборот технологиялари соҳасида конституциявий принциплардан фойдаланишга зарурат йўқ.  Шу учун, фойдаланмайман десам ҳам бўлади. Лекин кундалик ҳаётда бу ҳуқуқимдан кўп ҳолатларда фойдаланаман.

   Сиз учун Конституция куни нимани англатади ва бу байрамни қандай нишонлайсиз?

—Халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши ва бутун ҳаётини тубдан ўзгартиришга асос бўлган Бош қомусимиз қабул қилинган кунни тарихий сана сифатида эътироф этиш тўлақонли тўғри деб ҳисоблайман. Ҳар йили 8 декабрни байрам сифатида нишонлашни шахсан тарафдориман. Биз Конституция кунини нафақат унинг тарихи ёки яратилиш жараёни, балки у ўзбек халқи ҳаётида тутган муҳим ўрни учун ҳам нишонлаймиз.

   Конституция кунини қандай нишонлашимга келсак, энг ёдда қоларлиси 2015 йилда Европа талим грантлари дастури - Erasmus Mundus ғолиби сифатида Чехия Республикасида магистратура босқичида талим олаётган пайтимда кузатилган. Яъни 8 декабрь куни университетимизда ўқиётган барча ўзбеклар бирлашиб, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигини нишонлаганмиз.  Ушбу кун 1- Ўзбекистон-Чехия алоқалари кунини ўтказдик. Ўзбекистон дипломатик миссияси ва университет ташкилий қўмитаси томонидан берилган кўмак ва талабаларнинг саъй-ҳаракатлари билан ташкил этилган ўша кунги тадбиримиз жуда юқори баҳоланган ва биз учун эса катта байрам бўлган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net