Элчи ?ҲТ Мустақил доимий инсон ҳуқуқлари комиссияси раҳбари билан ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

21.08.2021 16:14

АР-Р?ЁД. 21 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчиси Улуғбек Мақсудов ?слом ҳамкорлик ташкилотининг Мустақил доимий инсон ҳуқуқлари комиссияси (OIC Independent Permanent Human Rights Commission - IPHRC)нинг сиёсат, режалаштириш ва изланиш департаменти директори доктор Саглаин Жавед билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбатда Саглаин Жавед IPHRC ва ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ўртасидаги ҳамкорлик юқори даражага чиққанидан мамнун эканини билдирди. Айниқса, марказ директори Акмал Саидовнинг инсон хуқуқлари соҳасидаги тавсиялари ва маслаҳатлари IPHRC томонидан юқори баҳоланишини таъкидлади.

IPHRC департаменти директори  сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий қонунчиликни инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро-ҳуқуқий стандартлар билан уйғунлаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар кўрилаётгани, бунинг мисолида инсон ҳуқуқлари соҳасида узоқ муддатли стратегиянинг қабул қилиниши ушбу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишига хизмат қилишини таъкидлади. «?нсон ҳуқуқлари ва эркинликларига ҳурмат билан ёндашиш мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўси янада мустаҳкамланишига, шу жумладан, Ўзбекистоннинг иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий рейтинг ҳамда индекслардаги мавқеи яхшиланишига хизмат қилади», - деди  С.Жавед.

IPHRC вакили, шунингдек, яқинда Тошкент ташаббуси билан ўтказилган «Глобал ҳаракатларга ёшларни жалб қилиш» мавзусидаги ёшлар ҳуқуқлари бўйича бутунжаҳон анжумани Янги Ўзбекистонда янги ҳуқуқий асосларга пойдевор қўйилаётганини намойиш этганини қайд этди.

Элчихона вакиллари Ўзбекистон Президентининг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши 46-сессиясида илгари сурган ташаббусларини амалга ошириш доирасида ?нсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Миллий маркази ва Олий суд кенгаши билан биргаликда Суд кенгашларининг халқаро тамойиллари мақоми ва фаолияти тўғрисида тушунча (Universal Principles of the acativity of the Judicial Councils) лойиҳасини IPHRC Котибиятига тақдим этди.

Учрашув якунида томонлар қатор ўзаро манфаатли масалалар бўйича ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net