«Эл-юрт умиди» жамғармаси 300 ўрин учун стипендия танловини эълон қилди

07.01.2021 09:59

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. «Эл-юрт умиди» жамғармаси математика, кимё, биология ва геология фанлари йўналишлари бўйича 300 ўринга мўлжалланган стипендия танловини ўтказишни эълон қилди, деб хабар бермоқдла «Дунё» АА мухбири.

 Жамғарма матбуот хизматига маълумотига кўра, танловда мазкур фанлар йўналишларида таълим бераётган, илмий тадқиқотлар олиб бораётган ва амалий фаолият билан шуғулланаётган профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, илмий изланувчи ҳамда амалиётчи мутахассислар иштирок этиши мумкин.

Ғолиблар АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Канада, Япония, ?спания, Жанубий Корея ва бошқа ривожланган мамлакатларда магистратура, докторантура, стажировка ёки малака ошириш дастурларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Қайд этилишича, номзодларнинг ҳужжатлари 2021 йил 20 январдан — 20 февралга қадар www.eyuf.uz сайти орқали электрон тарзда қабул қилинади.

Саралаш босқичлари 2021 йил 20 февралдан — 20 мартга қадар давом этади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net