«Е?-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳининг сайти ишга тушди

12.06.2021 17:46

БРЮССЕЛЬ, 12 июнь. /«Дунё» АА/. Европа парламентидаги «Европа ?ттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи ўзининг расмий www.euuzbekistan.eu веб-сайтини ишга туширди, деб хабар бермоқда  АА мухбири.

Сайт платформасида Дўстлик гуруҳи томонидан ўтказиладиган тадбирлар, шунингдек, Ўзбекистон ҳаёти ва Ўзбекистон-Европа муносабатларидаги муҳим янгиликлар кенг ёритилади.

Электрон нашрда «Янгиликлар», «Маданият», «Санъат», «Таълим», «Туризм», «Бизнес», «Сиёсат» сингари бўлимлар мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил 29 апрель куни Европа парламентида «Европа ?ттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳининг расман очилишига бағишланган  маросим бўлиб ўтган эди. Гуруҳ ижтимоий тармоқларда  қуйидаги  саҳифаларни очган:

https://twitter.com/EUUzbekistan;

https://www.instagram.com/euuzbekistan/;

(https://www.facebook.com/EUUzbekistan).

«Европа ?ттифоқи-Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи Европа парламентига қатор мамлакатлардан сайланган депутатлар ташаббуси билан ташкил этилган.

 Гуруҳ таъсисчилари Ришард Чарнецки (Польша), Фульвио Мартушелло (?талия), Атиже Алиева-Вели (Болгария), Адриан Васкес Ласара (?спания), Тиерри Мариани (Франция), Татьяна Жанока (Латвия), ?улиу Винклер (Руминия) ва Никлас Нинас (Германия) ҳисобланади. Гуруҳ Европа парламентининг бошқа барча аъзолари учун ҳам очиқ.

Дўстлик гуруҳига польшалик евродепутат Ришард Чарнецки раислик қилмоқда.  ?пак Текдемир эса гуруҳи бош котиби ва сиёсий маслаҳатчиси вазифасини бажармоқда.

Гуруҳ халқаро нодавлат ташкилот сифатида рўйхатдан ўтишни режалаштирмоқда.

«Европа ?ттифоқи – Ўзбекистон» дўстлик гуруҳи Европа жамоатчилигини Ўзбекистондаги сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ислоҳотлар, Ўзбекистон-Европа муносабатлари билан яқиндан хабардор қилишга кўмаклашади. Унда маданият, таълим, илм-фан соҳаларидаги икки томонлама ҳамкорликни, шунингдек, халқлараро алоқаларни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади.

Гуруҳ Ўзбекистон ва Европа ?ттифоқи ижтимоий-сиёсий ва ишбилармон доиралари ўртасидаги мулоқотни ҳам тарғиб қилади. Унинг фаолияти «Ўзбекистон-Европа ?ттифоқи» форматидаги ўзаро ҳамкорликнинг мавжуд платформаларини тўлдиришга қаратилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net