“Education First” компанияси инглиз тилини ўқитиш учун 60 миллион АҚШ доллари йўналтиради

05.03.2020 12:27

ТОШКЕНТ, 5 март. /“Дунё” АА/. Бу борадаги келишув Швециянинг “Education First” компанияси директори Карл-Йоҳанн Вестрингнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Шерзод Шерматов билан учрашуви чоғида имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик манбасига асосланиб.

Эришилган келишувга кўра, “Education First” компанияси Ўзбекистонда инглиз тилини ўқитишни такомиллаштириш учун 60 миллион доллар йўналтиради.

Швециялик мутахассислар мамлакатимизда инглиз тилини ўрганишни хоҳловчи ўқувчи ҳамда ўқитувчилар билимини баҳолаб, малака ва кўникмаларини ошириш бўйича тренинглар ташкил этади.

Меморандумда ўқувчиларнинг инглиз тили бўйича билимини баҳолаш ва уларга турли ўқув дастурларини тақдим этиш кўзда тутилган. Ўқитувчилар учун турли қўшма дастурлар ишлаб чиқиш белгиланган.

Маълумот ўрнида, “Education First” компанияси инглиз тилини ўқитишга қаратилган турли ўқув дастурлар, услубий ва педагогик ёндашувларни таклиф этувчи дунёдаги етакчи ташкилотлардан биридир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net