«Дўстлик кўприги. Гид 2020: янги имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида халқаро онлайн марафонга старт берилади

20.08.2020 10:48

ТОШКЕНТ, 20 август. /«Дунё» АА/. Бугун Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институти томонидан Жаҳон сайёҳлик гидлар уюшмалари федерацияси (WFTGA) билан ҳамкорликда ҳамда Украина Биоресурслар ва табиатдан фойдаланиш миллий университетининг ““Nudge Ukraine”  жамоат бирлашмаси техник кўмагида “Дўстлик кўприги. Гид 2020: янги имкониятлар ва истиқболлар» мавзусида халқаро онлайн марафонга старт берилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Турли мавзуларни қамраб олган марафон дастури 25 августга қадар давом этади. Тадбир бир вақтнинг ўзида икки – рус ва инглиз тилларида ўтказилади.

Онлайн марафонда Австрия, ?спания, Канада, Россия, Украина, Сербия, ?сроил, Ҳиндистон, Туркия, Қозоғистон, Озарбайжон, Эрон ва бошқа 20 дан ортиқ мамлакатлардан туризм соҳаси мутахассислари ва маърузачилар иштирок этади.

Марафоннинг асосий мақсади туризм соҳасида мавжуд ахборот технологиялар ва техник воситалардан фойдаланган ҳолда касбий маҳоратни ошириш учун дунёдан туризм соҳаси вакилларини бир майдонга тўплашдан иборат. Бундан ташқари, иштирокчилар ўзларининг стартап лойиҳаларини тақдим этишлари ва уларни амалга ошириш учун кўпроқ имкониятлар қўлга киритишлари мумкин.

Марафонда 5 қисмдан иборат бўлган гидлар учун муҳим мавзулар ёритиладиган муҳокама майдони, шунингдек, вебинарлар ва маҳорат дарслари ташкил этиш режалаштирилган.

Тадбир дунё бўйлаб сайёҳлик уюшмалари ва ўқув муассасалари билан алоқаларни ўрнатиш, улар касбий муносабатларини мустаҳкамлаш, шунингдек, иштирокчилар ўртасида ўзаро тезкор ва ишончли маълумот алмашишга ёрдам беради.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net