Душанбеда «Саккиз элнинг саксон саккиз эртаги» ва «Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити» китобларининг тақдимоти ўтказилди

28.01.2021 11:44

ДУШАНБЕ, 28 январь. /«Дунё» АА/. Бугун Душанбе шаҳрида ўтказилаётган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) миллий координаторлар  мажлиси доирасида «Саккиз элнинг саксон саккиз эртаги» ва «Саккиз элнинг сон-саноқсиз ўгити» китоблари  ҳамда «ШҲТ мамлакатлари почта маркаси»нинг тақдимоти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

ШҲТнинг Ўзбекистондаги Халқ дипломатияси маркази томонидан тайёрланган китоблардан ҳинд, қозоқ, хитой, қирғиз, покистон, рус, тожик ва ўзбек халқларининг эртаклари, афсоналари ва урф-одатлари тўғрисида маълумотлар, шунингдек, ШҲТ мамлакатлари халқларининг халқ мақоллари ўрин олган.

Ушбу марказ Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йилда ташкилот доирасида маданий-гуманитар ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Шу вақт ичида Марказ «ШҲТ оиласи» халқларининг яқинлашуви ва мустаҳкамланишига муносиб ҳисса қўшиб, халқ дипломатиясининг самарали воситасига айланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net